Hozirgi kunda har qanday soha oʼziga xos ravishda rivojlanib bormoqda shu bilan birga ishlab chiqarish sanoatini ham bundan mustasni emas. Ishlab chiqarish borku u yerda albatta texnologik jarayon boʼladi


Ростлашнинг пропорционал-интеграл-дифференциал


Download 0.85 Mb.
bet6/12
Sana19.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1613171
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
DIPLOM ISHI 2

Ростлашнинг пропорционал-интеграл-дифференциал қонуни. Ростлашнинг пропорционал - интеграл - дифференциал қонунида (қисқача ПИД-ростлаш) ростлагич кириш катталигининг ўзгариши билан чиқиш катталиги ўзгариштнинг орасидаги боғланиш қуйидаги кўринишга эга.
(1)
Бу қонунни амалга оширувчи қурилмалар пропорционал- интеграл - дифференциал ёки дарак берувчи изодром ростлагичлар (қисқача ПИД - ростлагич) дейилади. ПИД - росалагичлар учун ростловчи таъсирнинг қиймати ростланувчи параметрнинг берилган қийматидан четга чиқишига, шу четга чиқишнинг интеграли ва тезлигига пропорционалдир.
(1) тенглама оператор шаклида қуйидагича ёзилади:

Бу ифодадан ПИД - ростлагичларнинг узатиш функцияси келиб
чиқади:
(2)
р нинг ўрнига ни қўйсак, ПИД - ростлагичларининг амплитуда-фаза характеристикасига эга бўламиз:

1-расмда ПИД - ростлагичларининг характеристикалари келтирилган. Ростлагичнинг АЧХ си қуйидаги тенглама бўйича тузилади:

Бу характеристиканинг кўриниши 1, а -расмда берилган. 1, б -расмда пропорционал-интеграл-дифференциал ростлагичнинг ФЧХ си кўрсатилган. Бу характеристика қуйидаги тенгламага мувофиқ тузилади.

Дарак берувчи изодром ростлагичлар бошқа ростлагичлардан илгарилаш бурчагининг катталиги билан фарқ қилади. Ростлагичнинг АФХ си 1 в -расмда келтирилган ПИД ростлагичли АРТ ўтиш жараёнининг эгри чизиғи 1, г -расмда тасвирланган.
.

1-расм. ПИД- ростлагичнинг характеристикалари:
а - амплитуда-частота; б - фаза-частота; в - амплитуда-фаза; г - ростлаш тизимидаги ўтиш жараёни.

Дарак берувчи изодром ростлагичлар учта созлаш параметрига эга; узатиш (кучайтириш) коэффициенти, изодром вақти ва дарак бериш вақти. Шу созлаш параметрларини ўзгатириш билан ростлашнинг исталган сифатига эришилади. ПИД - ростлагичлар ростланувчи катталикнинг қолдиқли четга чиқишига йўл қуйиб бўлмайдиган ва сезиларли кечикишга эга бўлган инерцион объектларда қўлланилганда ўзини оқлайди


Автоматик ростлагичлар саноатнинг турли соҳаларида теҳнологик жараёнларни автоматлаштиришда кенг ишлатиладиган техник воситалардан ҳисобланади. Ростлагичларни таснифлаш ростлаш қонуни, ростланувчи катталикнинг тури, ростлагичнинг иш усули, ишлатиладиган энергия тури, ижро этувчи механизмнинг ростловчи органига кўрсатиладиган таъсирнинг характери, ростлагич ишининг характеристикаси (ростлаш қонуни) каби хусусиятларга асосланади.
Ростланувчи катталикнинг турига кўра ростлагичлар қуйидаларга бўлинади: босим, сарф, температура, сатҳ, намлик ва ҳоказоларни ростлагичлар. Ишлаш усулига кўра бевосита ва билвосита таъсир қилувчи, ростлагичлар мавжуд. Ижро этувчи механизмнинг ростловчи органини ишга тушириш учун ростланувчи объектдан олинган энергиянинг ўзи билан ишловчи ростлагичлар бевосита таъсир қилувчи ростлагич деб аталади. Агар ижро этувчи механизмнинг ростловчи органини ишга тушириш учун қўшимча энергия керак бўлса, билвосита таъсир қилувчи ростлагичлар ишлатилади. Фойдаланиладиган энергия турига кўра ростлагичлар электр, пневматик, гидравлик ва аралаш (электр-пневматик, пневмо-гидравлик ва ҳоказо) ростлагичларга бўлинади.
Ижро этувчи механизмнинг ростловчи органига кўрсатила­диган таъсирнинг характери жиҳатидан ростлагичлар узлукли ва узлуксиз ишловчи бўлади. Узлукли ишловчи ростлагичларда ижро этувчи механизмнинг фақат ростловчи органи ростланувчи катталикнинг узлуксиз муайян қийматида ҳаракат қилади. Узлуксиз ишловчи ростлагичларда эса ижро этувчи механизмнинг ростловчи органи ростланувчи катталикнинг узлуксиз ўзгариш ҳолатида узлуксиз ҳаракат қилади.
Ростланувчи катталикнинг ўзгариши ва ростловчи таъсир ўртасидаги боғланиш (ёки ижро этувчи механизм ростловчи органининг ҳаракати), яъни ростлаш қонуни назарда тутилган иш характеристикасига кўра ростлагичлар позицион, интеграл (астатик), пропорционал (статик), изодром (пропорционал-интеграл), пропорционал-дифференциал (олдиндан таъсир этувчи статик), пропорционал-интеграл-дифференциал (олдиндан таъ­сир этувчи изодром) бўлади.
Росталанувчи катталикни вақт давомида талаб қилинган чегарада сақлаб туриш жиҳатидан ростлагичлар стабилловчи, дастурли ва кузатувчи ростлагичларга бўлинади. Стабилловчи ростлагичлар ростланувчи катталикнинг берилган қийматга (маълум даражадаги хато билан) тенглашишини таъминлайди. Дастурли ростлагичлар махсус дастурли топшириқ бергич ёрдамида ростланувчи қийматнинг вақт бўйича аввалдан маълум бўлган (қонун) бўйича ўзгаришини таъминлайди. Бу дастур технологик регламент талабларига мувофиқ, тузилган бўлади. Кузатувчи ростлагичларда ростланувчи катталикнинг вақт бўйича ўзгариши ростлагич топшириқ бергичига билвосита таъсир қилувчи бошқа катталикнинг ўзгаршига мос бўлади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling