Hozirgi kunda har qanday soha oʼziga xos ravishda rivojlanib bormoqda shu bilan birga ishlab chiqarish sanoatini ham bundan mustasni emas. Ishlab chiqarish borku u yerda albatta texnologik jarayon boʼladi
Download 0.85 Mb.
|
DIPLOM ISHI 2
Меҳнат муҳофазаси - инсон нинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳатсаломатлиги ва иш қобили-ятининг сақланишига қаратилган тадбирлар. Қонун ҳужжатларида меҳнат жараёнида қўлланиладиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техник, санитариягигиена, даволаш-профилактика чоратадбирлари белгилаб қўйилади. Меҳнат қилувчи шахс хавфсизлиги, саломатлиги, меҳнат қилиш қобилиятини ҳимоялаш, соғлом меҳнат шароитлари яратиш, касб касалликлари юз бериш хавфини олдини олиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланишларга йўл қўймаслик кабилар Меҳнат муҳофазаси олдидаги вазифалар ҳисобланади.
ЎзРда хавфсиз ва қулай меҳнат шароитида ишлаш юзасидан фуқароларнинг ҳуқуқлари Конституцияда (37модда) мустаҳкамланиб қўйилган. Ушбу конституциявий кафолатни амалда рўёбга чиқарилишига қаратилган аниқ чоратадбирлар ЎзР нинг Меҳнат кодексида, "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун (1993 йил 6 май) да, бошқа бир қатор қонунлар ва қонун ости норматив ҳужжатларида белгиланган. Ўзбекистонда Меҳнат муҳофазаси учун катта молиявий маблағлар ажратилади ва ўзлаштирилади. Соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитида меҳнат қилиш ҳуқуқи ЎзР фуқароларининг энг асосий меҳнат ҳуқуқларидан бўлиб ҳисобланади. Меҳнат муҳофазасига оид талаблар ва стандартлар Меҳнат кодекси, "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун талаблари асосида ишлаб чиқариладиган корхона ва ташкилотларнинг ички меҳнат тартиби қоидалари, жамоа шартномалари, тармоқ ёки минтақавий жамоа келишувлари, корхоналарнинг бошқа ички нормативҳуқуқий ҳужжатларида, муайян соҳа, касб, иш жойларига оид бўлган Меҳнат муҳофазаси стандартларида белгилаб қўйилади. Мулкчилик шакли ва хўжалик юритиш усулидан қатʼи назар барча корхона, муассаса, ташкилотлар ўз ходимлари учун соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитини яратиши, хавфсизлик техникаси чораларини қўриши, меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини ташкил этиши, бошқа ташкилийтехник тадбирларни амалга ошириши шарт. Маълумки, киши организми узлуксиз равишда иссиқлик ажратиб чиқаради, бу иссиқликнинг миқдори маълум микроиқлим шароитида мушаклар ишининг жадаллигига боғлиқ. Тинч холатда турганда киши организми ўрта ҳисобда 70 ккал/соат иссиқлик чиқаради. Организмга тушадиган юкнинг ортиши билан ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдори ҳам ортади. Одам бажарадиган барча ишлар оғирлик даражаси бўйича уч категорияга бўлинади: I. Енгил ишлар: Буларга асосан, ўтириб бажариладиган, туриб ёки юриб бажариладиган, лекин мунтазам равишда зўриқиш талаб қилмайдиган ёки юк кўтаришни талаб қилмайдиган ишлар киради. (энергия сарфи 172 Дж/сек ёки 150 ккал/соатгача). IIа. Ўртача оғирликдаги ишлар: уларга доимо юриб бажариладиган, тик турган ҳолда бажариладиган ва юкларни ташиш билан боғлиқ бўлмаган ишлар киради (энергия сарфи 172-232 Дж/сек 150-200 ккал/соат). Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling