Хроник гепатит


Жигар циррозининг асосий асоратлари


Download 132 Kb.
bet4/8
Sana30.04.2023
Hajmi132 Kb.
#1405853
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2.Surunkali gepatit

Жигар циррозининг асосий асоратлари.

Асцит: беморда асцитни юзага келиши прогностик ёмон белги ҳисобланади.


Асцит патогенези.





Механик ва гипоонкотик факторлар.

Гемодинамик ва гормонал факторлар

Марказий веноз ва артериал қон тоир тармоқларининг тўлиқ етишмовчилиги теорияси

Ортиқча приток теорияси

Жигар циррози

Портал гипертензия. Синусда гидростатик босимни ошиши. Диссе бўшлиғига оқсил билан бой фильтратнинг трансудацияси. Жигарда лимфа ҳосил бўлишининг кўпайиши ва гипоальбуминемия натижасида онкотик босимнинг пасайиши. Интерстициал суюқликнинг ҳосил бўлиш тезлиги ва унинг лимфатик тармоқ орқали қон айланиш системасига ўтишининг тезланиши.
АСЦИТ.

Портал гипертензия. Спланхик системада қон асосий қисмининг тўпланиши. Эффектив плазма миқдорининг камайиши. Ренин-ангиотензин-альдостерон системанинг активлашиши. Буйрак вазоконстрикция. АДГ секрециясининг стимуляцияси.
АСЦИТ.

Натриуретик гормон дефицити. Натрий реабсорбциясининг ошиши. Буйрак қон айланиши камайиши ва гломеруляр фильтрация камайиши. Спланхнотик циркуляцияда Старлинг кучининг ўзгариши.
АСЦИТ.

Жигар циррозида асцитик суюқлик таркиби нисбий зичлиги 1015, оқсил 25-30 г/м, лейкоцитлар 2-8 1 мклда.


Даволаш: альдостерон антогонистлари, калий сақловчи диуретиклар, салуретиклар.
Резистент асцитда ва нафас-юрак-қон томир етишмовчилиги ривожланганда парацитез қилиш мумкин. Гипопротеинемия вагипоальбуминемияда альбумин ёки плазма эритмаларини қуйиш асцит камайишига олиб келиши мумкин.
Диуретиклар таъсири фонида электролит алмашинуви лаборатор кўрсаткичларни аниқлаш зарур.
Гепаторенал синдром: ортиб борувчи ва давога резистент асцит. Жигар функционал кўрсаткичлари бузилиши, натрий экскрециясининг кескин камайишига сабаб бўлади. Гепаторенал синдромни юзага чиқарувчи сабаб бўлиб қон кетиш, қайт қилиш, диарея, септицемия ҳисобланиши мумкин.
Гепаторенал синдром асосида буйрак пўстлоқ қавати ташқи қисмида вазоконстрикцияси ётади.
Гепаторенал синдром плазмада креатинин ва мочевина миқдори ошиши, олигоурия билан кечади. Беморлар кескин астения, апатия, уйқучанлик, анорексияга шикоят қилади. Уларда ошқозон ва ичак атонияси, чанқаш, тери тургорининг пасайиши, шиш кузатилади.
ГРСда оқсил, сув ва наирий миқдорини камайириш керак. 5% глюкоза, альбумин, маннитол эритмалари, фурасемид қўлланилади. Вармкоз кенгайган веналардан қон кетиш. Қизилўнгач веналарининг варикозкенгайиши60% беморларда кузатилади ва уларнинг ¼ қисми ўткир ошқозон-қизилўнгачдан қон кетишидан нобуд бўлади.
Асосан қон кетиш алвон рангли қон қусиш ёки “кофе қуйқаси” рангида қусиш ёки ахлатнинг қора рангли бўлиб келиши билан кузатилади.
Даволаш: даволаш муолажалари гипокоагуляция, геморрагик шок, гиповолемия, гипоксия, жигар энцефалопатияси, ДВС синдромига қарши йўналтирилиши лозим. Бошланғич шошилинч муолажа сифатидаадекват миқдордаги қон қуйиш ҳисобланади. Қон келгунча коллоид, плазма ўрнини босувчи ва бошқа инфузион эритмалардан фойдаланиш керак. Шу билан бир вақтда кальций глюканат, викасол, дицинон, Вит В6, В12 эритмаларидан фойдаланиш керак.
Ичакда қон тўпланиши аттолигенез кучайиши ҳисобига жигар энцефалопатиясини келтириб чиқариши мумкин. Бунинг олдини ҳар 8 соатда қилинувчи хуқналар қилиш билан олиш мумкин.
1 суткадан ортиқ давом этувчи қон кетишларда Блэкмор зондидан фойдаланиш мумкин. 1-2 сутка давом қилувчи қон кетишларда хирургик усуллардан фойдаланиш керак: беморларни эндоскопия склерозлаш, гастротомия, ва веналарни тикиш.



Download 132 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling