Хроник гепатит


Download 132 Kb.
bet3/8
Sana30.04.2023
Hajmi132 Kb.
#1405853
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2.Surunkali gepatit

ДАВОЛАШ. Касалликни даволашда 1-чи навбатда пархезга ахамият бериш зарур. Бундан ёгли, ковурилган, аччик, шур, нордон нарсалар таъкикланади. Беморлар сут, катик, ёгсиз каймок, ширин хул мевалар, сувда пиширилган гушт, мастава, кайнатма шурва, шовла кабиларни истеъмол килишлари лозим. Касаллик билан огриган беморлар купрок уринда ётиб, кам харакат килиши лозим.
Дорилардан аввало огрикни колдирадиган но-шпа, папаверин кабилар, жигар ишини яхшилайдиган эссенциал, карсил, витагепат, глюкоза, хар хил витаминлар берилади. Беморлар ахволи енгиллашгач, физиотерапевтик усуллар кулланилади. Касалхонадан чикгач уларга енгил ишлар билан шугулланиш маслахат килинади.
Жигар циррози
Жигар циррози – аномал регенератор тугунлар ва ортиқча фиброз ҳосил бўлиши билан кечувчи патологик процесс.
Жигар циррози термини Лайенек томонидан 1819 йилда киритилган.
Эпидемиология: Жигар циррози патолого-анатомик кўрсаткичлар бўйича ўртача 2-3% учрайди. Эркаклар аёлларга қараганда 2 марта кўп касалланади. Европа мамлакатларида ўлим кўрсаткичи 100000 ахолига 10 та, баъзи давлатларда эса бу кўрсаткич 20 ни ташкил этади.
Этиология ва патогенези: Жигар циррозининг асосий сабаблари 70-80% беморларда В,С,Д гепатит ҳисобланади, 15-20% беморларда сабаби ноаниқ бўлади. Жигар циррози сабаби бўлиб қон айланиш етишмовчилиги, ўт ажралишнинг бузилиши, дорилар билан захарланиш, гемохроматоз ва Вильсон-Коновалов касалликлари, 1 антитрипсин етишмовчилигида. Жигар циррози учун портал гипертензия хос. Портал гипертензия натижасида портал нанстомозлар ҳосил бўлади (қизилўнгач шиллиқ ости қавати веналари ва ошқозон кардиал қисми веналарнинг варикоз кенгайиши).
Таснифи
Гавана (1956) классификацияси бўйича Жигар циррозининг 3- морфологик формаси ажратилган: портал, постнекротик ва билиар.
Акапулько(1978) классификацияси жигар циррози йирик тугунли, майда тугунли ва аралаш формаларга ажратилган. Майда тугунли форма алькоголли цирроз, гемохроматоздага цирроз, ўт йўллари обструкциясидан кейинги цирроз, Бодди-Киари синдромида.
Йирик тугунли форма асосан постнекротик циррозда, Вильсон-Коновалов касаллигида, 1 антитрипсин етишмовчилигида учрайди.
Клиник кечиши: жигар циррози паст активлик билан кечувчи асосан симптомсиз кечади ва касаллик асоратлари юзага келганда ёки тарминал стадияда аниқланади. Юқоридага кечиш 80% ҳолларда учрайди. Юқори активлик билан кечувчи формада беморларда тез чарчаш, ўнг қовирға устида ўтмас оғриқ, пешоб рангининг ўзгариши, қорин шишига шикоят қилади.
Беморни кўздан кечирганда склера субиктериллиги, гинекомастия, телеангиоэктазиялар, пальмар эритема хос. Жигар ўлчамлари кенгайган, нормал ёки кичрайган. Кўпчилик беморларда катталашган қора талоқ аниқланади.
Лаборатор кўрсаткичлар: ЭЧТ тезлашган. Лейкопения, баъзида тромбоцитопения, 80-90% беморларда қонда аминотрнсферазалар миқдорининг 2-5 баробар кўпайиши, ГГБ миқдори ортиши кузатилади. Мезенхимал яллиғланиш синдроми индикаторлари ўзгариши γ-глобулин. Тимол ва сулема пробалари. Гепатодепрессия индикаторларнинг ўзгариши ПТИ, холинэстераза, альбумин, БСБ, ЦЦЗ пробаси.
Қон зардобида билирубин миқдори 80-90% беморларда 2-5 баробар ошган, 80-85% беморларда аммиак миқдори ошган. 50-65% беморларда гепатит В вирусининг маркерлари аниқланади: НВs Ag, анти НВс.
Эндоскопик текширувда 60-75% ҳолатда қизилўнгачда кардиал қисм веналарининг кенгайиши аниқланади.
85% беморларда радионуклеид сцинтиграфияда яққол ўзгаришлар аниқланади: радионулеид тўпланиш интенсивлигини каиайиши, жигарда радионуклеиднинг нотекис тақсимланаши, қора талоқ тасвирининг ҳосил бўлиши.



Download 132 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling