Худайкулов Амир Меликуловичнинг 08. 00
Download 22.71 Kb.
|
Тақриз Амирга 2
Худайкулов Амир Меликуловичнинг 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш мақсадида “Номоддий активлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш” мавзусида бажарган диссертацияси авторефератига ТАҚРИЗ Жаҳонда бугунги кунда хўжалик юритувчи субектлар балансига кирим қилинадиган номоддий активларнинг қиймати ва ундан фойдаланиш даврини тўғри аниқлаш, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари(МҲХС)га мувофиқ трансформатсиялаш жараёнини ташкил этиш ҳамда миллий ва халқаро тажрибаларни таҳлил қилиш асосида ҳисоб обектларини тўғри таснифлаш ва таснифлаш амаллари кўпгина ҳисоб вазифаларни ҳал этишни тақозо этмоқда. Бунда «таъсисчилар ҳисоб сиёсати ва халқаро стандартлар ўртасидаги фарқларни аниқлаб, хўжалик юритувчи субект ҳисоб сиёсатини МҲХСга мувофиқ ўзгартириш талаб этилади»1. Аудиторлик ташкилотлари учун бугунги кунда номоддий активлар бўйича оператсияларнинг кўпгина хўжалик юритувчи субектлар фаолиятида кам учраши молиявий ҳисоботдаги хатолик улуши юқори бўлиши рискини келтириб чиқармоқда. Бу эса, номоддий активлар ҳисоб обектлари бўйича аудитнинг халқаро стандартлари (АХС)га мувофиқ аудиторлик ишчи таомилларини ишлаб чиқишни талаб этмоқда. Юқорида қайд этилган ҳолатлар Худайкулов Амир Меликулович томонидан танланган докторлик диссертацияси мавзусининг долзарблиги белгилайди. Худайкулов Амир Меликулович томонидан ишлаб чиқилган ва илмий янгилик сифатида эътироф этиш мумкин бўлган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: – молиявий ҳисобот шаклини МҲХСларига мослаштириш учун бухгалтерия ҳисобида янги 0440-«Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича номоддий активлар», 0540-«Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича номоддий активлар амортизатсияси», 0460-«Узоқ муддатга ижарага олиш ҳуқуқи», 0490-«Номоддий активларнинг қадрсизланиши бўйича резервлар» номли таҳлилий счётларни киритиш орқали счётлар қолдиқларини ҳисоб обектлари бўйича тўғри тақсимлаш ҳамда мазмун ва шаклнинг мос келишини таъминлаш; – номоддий активлар ҳисобини 7-сонли «Номоддий активлар» номли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартидан халқаро стандартларга трансформатсия қилишда 38- сонли МҲХСга асосан таснифлаш, қайта таснифлаш механизми асосида халқаро молиявий ҳисобот элементларини тўғри ифодалаш, МҲХСга ўтишнинг молиявий самарадорлигини белгилаш ва фойда солиғи суммасининг автоматлаштирилган биллинг тизими ҳамда бошқа миллий автоматлаштирилган дастурий таъминотлар бошланғич қийматини 20 фоизи даражасида камайтириш; – номоддий активлар аудитини ўтказишда «Аудитнинг умумий режаси» ва «Аудитнинг ишчи дастури» намунавий шаклларини такомиллашган аудитнинг халқаро стандартлари асосида, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси талабларига мослаштирган ҳолда аудиторлик ишчи таомилларни мукаммал ишлаб чиқиш, далиллар ишончлигини таъминлаш ҳамда аудиторлик текширувида сарфланувчи иш соатларини тежаш; – номоддий активлар аудити жараёнида муҳимликни белгилаш ва аудиторлик рискини аниқлаш бўйича номоддий активларни иқтисодий жиҳатдан таснифлаш, уларнинг кирими ва чиқими ҳисоби, уларга амортизатсия ҳисоблаш ҳамда қайта баҳолашга қаратилган аудиторлик таомилларини қўллаш орқали аудиторлик рискларини камайтириб бориш асослаб берилган. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги уларни хўжалик юритувчи субектларнинг номоддий активлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш хусусидаги илмий-назарий қарашларнинг қиёсий таҳлилига ҳамда илғор хориж тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш натижаларига асосланганлиги билан белгиланади. Тадқиқот натижалари илмий-амалий аҳамиятга эга бўлиб, улардан хўжалик юритувчи субекларнинг фаолиятида, номоддий активлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин. Диссертация ишига хос бўлган камчиликлар ҳам мавжудки, амалга оширган ва юзагв келган камчилик тадқиқот натижаларининг илмий-амалий аҳамиятини пасайтирмайди. Хулоса қилиб айтганда, Худайкулов Амир Меликуловичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш мақсадида “Номоддий активлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш” мавзуида бажарган диссертацияси тугалланган тадқиқот ҳисобланади, олинган натижаларнинг мазмунига кўра, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” ихтисослигига мос келади ва Олий аттестация комиссияси талабларига жавоб беради. Унинг муаллифи эса, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олишга лойиқ. 1 Кесян С.В. и другие. Трансформация бухгалтерской отчетности в соответствии с требованиями МСФО. Вестник Академии знаний №49 (2), 2022 г. https://cyberleninka.ru/article/n/transformatsiya-buhgalterskoyotchetnosti-v-sootvetstvii-s-trebovaniyami-msfo-1 Download 22.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling