Хулоса чиқариш (дедуктив)


Download 323 Kb.
bet10/12
Sana25.03.2023
Hajmi323 Kb.
#1295309
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
мантик-4-мавзу

а) Ўхшатиш методи. Ўхшатиш методининг моҳияти қуйидаги тарзда ифодаланади: агар икки ёки ундан кўп нарса-ходисаларда бир хил оқибат намоён бўлса, бунда унинг ягона сабаби ҳам мавжуд деб хулоса чиқарилади. Ўхшатиш методи орқали икки ёки ундан кўп ходиса­лардаги ягона умумий сабаб текширилиб аниқланади. Бошқача қилиб айтганда, ўхшатиш методи ҳодисалар сабабини ечиб беришга ёрдам беради. Масалан, улуғ рус олими М. В.Ломоносов иссиқлик пайдо бўлиши учун хизмат қиладиган бир қатор ходисаларини текшириш натижасида унинг асосий сабаби механик ҳаракат, яъни ишқаланишдир, деб кўрсатади. Дарҳақиқат, агар биз икки қўлимиз кафтини бир-бирига қўйиб ишқаласак ёки икки темир, ёғоч ва бошқа нарсаларни бир-бирига ишқаласак, иссиқлик пайдо бўлади. Шундай бўлгач, биз турли буюмлардаги бир хил сабаб, яъни ишқаланиш иссиқлик пайдо бўлиш натижасига олиб келади, деган хулосага келамиз. Бундай вақтда бизни ҳодисалардаги ҳар хил сабаблар қизиқтирмайди. Бизни қизиқтирадиган ҳолат, бу ҳар хил ходисаларда такрорланадиган ўхшаш сабабдир. Мантиқ илмида ўхшатиш методи қуйидаги схема орқали ифодаланади:
Биринчи воқеа: АВС а
Иккинчи воқеа: АДЕ а
Учинчи воқеа: АПН а
Демак: А а
Энди бу схема мазмуни билан танишамиз: биринчи воқеа уч сабабга — АВС, иккинчи воқеа уч сабабга — АДЕ ва учинчи воқеа ҳам уч сабабга — АПН га эгадир. Буардан келиб чиқадиган оқибат кичик (а) ҳарфи билан ифодаланган. Агар биз оқибатни (а) биринчи воқеадаги В ҳодисасидан келиб чиққан деб хулосаласак, бунда бизнинг фикримиз хато бўлар эди. Чунки (а) оқибат иккинчи ва учинчи воқеаларда ҳам такрорланмоқда. Уларда эса (В) ҳодисаси йўқдир. Шунга ўхшаш (а) оқибати (П) ҳодисасидан пайдо бўлган десак, бу ҳолда ҳам фикримиз хато бўлади. Чунки бу ҳодиса учинчи воқеада кўриниб, бошқа воқеаларда кўринмайди. Демак (а) оқибати уч воқеадаги (А) сабабидандир, деган ху­лосага келамиз. Чунки (А) сабаби уч воқеада такрор кўринмокда ва унинг оқибати ўхшатиш методи талабига мувфиқ (а) белгиси билан ифодаланмоқда. Фикримизнинг далили учун қуйидаги мисолни олиб қарайлик. Сув қуёш иссиқлигидан парланади.
Сув олов билан иситишдан парланади.
Сув электрда иситилса хам парланади.
Демак: Иссиқлик сув парланишининг сабабидир.
Иккинчи мисол.
Темирни темирга ишқаласа — иссиқлик вужудга ке­лади.
Ёғочни ёғочга ишқаласа — иссиқлик вужудга келади. Тошни тошга ишқаласа — иссиқлик вужудга келади. Резинани резинага ишқаласа — иссиқлик вужудга келади.
Ёғочни темирга ишқаласа — иссиқлик вужудга кела­ди ва ҳоказо.
Демак, ишқаланиш — иссиқлик сабабидир. Ўхшатиш методи ёрдами билан хулоса чиқариш учун кузатиш ва тажриба усулларидан фойдаланадилар. Кузатиш нарсалар ва ҳодисаларнинг табиий ҳолатини ўрганиш учун ишлатилади. Тажриба эса текшириладиган объектга сунъий ҳолат бериб, текшириш ишини олиб боради. Биз ўхшатиш усули бўйича хулоса чиқариш пайтида текшириш мақсадига қараб ё кузатишдан ёки экспериментдан фойдаланишимиз лозим.
б). Тафовут методи. Бу метод воқеанинг айрим ҳолат-да кўриниши ва бошқа бир ҳолатда кўринмаслигига қа­раб хулоса чиқаришдир. Агар биз (АВС) воқеанинг натижаси (авс) десак ва (ВС) воқеасининг оқибати (вс) десак, унда (А) воқеасининг оқибати (а) деган хулосага келамиз.
Ж. Ст. Милль ўзининг «Мантиқий система» деган асарида тафовут методига қуйидаги мисолни келтиради: Бир шахснинг юрагига ўқ теккани учун у ўлган. Ўлишинг ягона сабаби юракнинг яраланишидир. У шахснинг тирик бўлган вақтидаги организмининг бошқа холати бузилган эмас. Фақат унинг юраги яраланган. Демак, у шахс ўлимининг сабаби юрагининг яралани­шидир. Тафовут методи асосида қуйидаги аксиома бор: хар бир воқеанинг сабаби унинг оқибати учун ҳам асосдир. Аксинча, ҳар бир вокеанинг оқибати ҳам сабаб учун асос бўлади. Тафовут методи бўйича текшириш қуйидаги схема орқали олиб борилади:
АВС а
ВС
Демак: А------- а
Схеманинг биринчи қаторидаги воқеа (АВС) белгиларига эга, унинг оқибати (а) билан ифодаланган. Иккинчи қатордаги воқеа (ВС) белгисига эга. Иккинчи қатордаги воқеа оқибати ифодаланмаган. Шунга кўра биринчи қатордаги (В) вокеа сабаби (а) оқибатини вужудга келтирган деган хулосага келамиз.
Тафовут методи хулосаси ўхшатиш методи хулосасига нисбатан асослироқдир. Тафовут методи бўйича хулоса чиқариш тажриба орқали олиб борилади. Ўхша­тиш методи эса ўз хулосасини кузатиш орқали олиб боради. Ана шу хислатига кўра тафовут методи ўхша­тиш методидан фарқ қилади.

Download 323 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling