Хулоса чиқариш (дедуктив)


Download 323 Kb.
bet11/12
Sana25.03.2023
Hajmi323 Kb.
#1295309
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
мантик-4-мавзу

В) Қолдиқлар методи. Қолдиқлар методи — бу воқеа сабабини баъзи ҳолат ёки қисман воқеа-сабаб боғланишига қараб индуктив хулоса чиқаришдир. Агар текшириладиган мураккаб ходиса (авс) мураккаб сабаб (АВС) натижасида вужудга келади деб гумон қилсак, унда қолдиқлар методи талабига мувофиқ мураккаб «а» ҳодиса сабаби А, «в» сабаби В дир деган хулосага келамиз. Бундан эса «ав» ходиса сабаби АВ дир деган натижа келиб чиқади. Шундан сўнг «с» ходиса сабаби аниқланишга мухтож бўлади. Ҳақиқатан ҳам «ав» ҳодиса сабаби (АВ) бўлса, унда қолдиқлар методи талабига кўра «с» ходиса сабаби С деган хулосага кела­миз.
Юқорида баён этилган фикримизни қуйидаги схема орқали кўрсатиш мумкин:
АВС авс
АВ аз
Демак, С с сабабидир.
Схема мазмунини қуйидаги мисоллар орқали кўриб чиқамиз: 1846 йилда қолдиқлар методи ёрдами билан Нептун планетаси борлиғи аниқланган эди. Нептун планетасининг мавжудлигини аниқлаш энг аввало Уран планетасининг ҳисобланган орбита атрофидан айланишида силжиш содир бўлаётганлигини қайд қилишдан бошланди.
Уран планетасини кузатиш натижасида кўринган силжиш (авс) бошқа бир планетанинг (АВС) бу ҳаракатга кўрсатган таъсиридан пайдо бўлиши мумкинлиги белгиланган. Таниш бўлган планеталарнинг силжиш даражаси (АВС) ҳисобланганда, Уран планетасининг силжиш миқдори таниш планеталар (ВС) силжишидан сезиларли даражада кўп эканлиги аниқланган. Шунга кўра олимлар хозиргача биз билмаган яна бошқа пла­нета (А) бўлса керак, у планета шундай нотаниш сил­жиш (а) сабабчисидир, деган тахминий хулосага келганлар. Олимлар нотаниш силжиш миқдорини (А) билиб, нотаниш планетанинг холатини хисоблаб чиққанлар. Шундай килиб Нептун планетасининг борлиги аниқланган.
Г. Йулдош ўзгариш методи. Йўлдош ўзгариш методи бир воқеа ўзгариши бошқа бир вокеа ўзгариши учун йўлдош бўлади деб хулоса чиқаришга имкон беради, яъни агар, аниқ бир холнинг ўзгариши бошқа бир ҳолнинг ўзгариши учун сабаб бўлса, бундай вақтда уларнинг биринчиси сабаб, иккинчиси эса унинг натижаси ёки оқибати деб айтилади. Йўлдош ўзгариш методи бўйича хулоса чиқариш қуйидаги схемада олиб борилади:
А1 ВС а1
А2 ВС а2
Аз ВС а3
Демак, А----- а воқеа сабабидир.
Схемадаги А1 А2 А3 белгилари бир хил воқеаларнинг ўзгаришини ифодалайди. Мисол: агар биз кўмир хлорини мис суюқлигига қўшсак ва унга электр токи юборсак, унда (катод заряди атрофида) мис ажрала бошлайди. Бу мисол йўлдош ўзгариш методига мувофиқ хлор суюқлигидан электр токининг ўтиши, унда мис ажратиш хислати кўриниши бор эканидан дарак беради, яъни ток ўтса, у ҳолда мис ажралади, аксинча, ток ўтмаса мис ажралмайди. Йўлдош ўзгариш методидан фойдаланиш вақтида бўлинган қатъий силлогизмнинг инкор—тасдиқ модусининг инкор усулидан фойдаланилади. Бундай вақтда биз ҳаммадан олдин бўлинган ҳукмни ҳосил қилишимиз лозим: а сабаби ёки А, ёки В, ёки С дир.
Энди йўлдош ўзгариш методи талабига мувофик В ва С холатларини
чиқариб ташлаймиз, чунки ўзгараётган воқеа ёки ҳолат бўла олмайди. Шунга кўра В-а сабаби бўла олмайди, чунки В ўзгармаётир. Шун­га ўхшаш С ҳам а сабаби бўла олмайди, деган хулосага келамиз. Демак, а сабаби А ҳолати экан деган хулоса фикримизда пайдо бўлади.
Баён этилган мулоҳаза аниқроқ бўлиши учун уни қунидаги тарзда
ифодалаймиз:
а сабаби ёки А, ёки В, ёки С дир.
Аммо В ҳам, С ҳам а сабаби эмас.
Демак, а сабаб А дир.

Download 323 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling