Хулоса. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


«Бунёдкор Музаффар” МЧЖ корхонасининг моддий-техника базаси


Download 60.56 Kb.
bet3/9
Sana30.08.2023
Hajmi60.56 Kb.
#1671689
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
«Бунёдкор Музаффар” МЧЖ

«Бунёдкор Музаффар” МЧЖ корхонасининг моддий-техника базаси.

Корхоналар ўз фаолиятини амалга оширишлари учун маълум миқдордаги ишлаб чиқариш воситаларига эга бўлади. Улар ишлаб чиқаришни юритишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.1


Савдо корхоналарида моддий-техника базасининг негизини корхонага тегишли бўлган ер майдони, турар жойлари, бинолари, музлатгичлар, савдо расталари, касса аппаратлари, терминаллар, автотранспорт воситалари, омборхоналари ва бошқа бевосита истеъмолчиларга барча қулайликлар яратиши мумкин бўлган моддий-техника воситалари ҳисобланади. Уларнинг ривожланиш даражаси ва замонавийлигига қараб мижозларнинг савдо корхонасига бўлган эътиборини янада оширишга хизмат қилиши мумкин.
Корхоналар тасарруфидаги барча моддий ва молиявий маблағлар биргаликда – корхона фондлари дейилади. Айрим адабиётларда улар корхона капитали деб аталади.
Назарияда ва амалиётда “фонд” сўзи турли маъноларда ишлатилади. У лотин тилидан олинган бўлиб, биринчидан, давлатнинг, корхоналарнинг ва шу кабиларнинг бирор мақсад учун ажратган пул маблағини, иккинчидан, айрим субъектлар тасарруфидаги моддий нарса (Масалан, уруғлик фонди, музей фонди, китоб фонди)ни, учинчидан, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда фаолият юритаётган субъектлар (Халқаро Валюта Фонди, Жамоат Фонди, Ўзбекистон Тикланиш ва Тараққиёт Фонди кабилар)нинг юридик мақомини ифодалайди. Иқтисодий адабиётларда узоқ муддатли активлар таркибидаги асосий воситаларга нисбатан (моддий нарса, моддий мулк нуқтаи назаридан) синоним сифатида “асосий фондлар” тушунчаси ишлатилади. Маълумки, восита – бу иш, харакат қуроли.
Асосий фонд – бу хўжалик юритувчи субъектларнинг мулки. У ижтимоий меҳнатнинг маҳсули ҳисобланади. Мулк иқтисодий категория сифатида хар қандай жамиятда ишлаб чиқариш муносабатларининг асосини ташкил этади ва уларнинг хусусиятларини белгилаб беради.

Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган иқтисодиётнинг негизини... мулк ташкил этади.2



Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг самарали амал қилишига ва халқ фаровонлигининг ўсишига имконият яратувчи ҳар қандай шаклдаги мулкчилик бўлишига рухсат берилади.3


1-чизма

Юридик шахс сифатида корхоналарнинг асосий белгиси уларнинг ўзларига тегишли мулкнинг мавжудлигидир. Айнан шу нарса корхоналарнинг моддий-техник имкониятларини белгилаб беради ҳамда уларнинг иқтисодий эркинлиги ва келажагини таъминлайди. Муайян мулкдан фойдаланмасдан ҳеч бир корхона ўзининг хўжалик фаолиятини амалга ошира олмайди.




Download 60.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling