1-жадвал
Инновацияларнинг таснифланиши
№
|
Таснифлаш белгиси
|
Инновацияларни таснифий гуруҳлаш
|
1.
|
Натижаси инновациялар бўлган ФТТ босқичлари ва инновацияларни қўллаш соҳалари
|
Илмий, техник, технологик, ахборот, ташкилий-бошқарув, ижтимоий
|
2.
|
Инновацияларни амалга ошириш суръатлари
|
Жадал, секинлашган, ўсиб борувчи, бир текис, сакрашсимон
|
3.
|
Инновацияларни кўлами
|
Трансконтинентал, трансмиллий, минтақавий, йирик, ўрта, майда
|
4.
|
Инновацияларнинг амалиётдаги натижавийлиги
|
Юқори, паст, барқарор
|
5.
|
Инновациялар самарадорлиги шаклига кўра
|
Иқтисодий, ижтимоий, экологик, интеграл
|
Назарий нуқтаи назардан инновацияларнинг ҳар хил турларини уларнинг қўлланиш соҳасидан келиб чиқиб, табақалашуви катта қизиқиш уйғотади. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
– техник, янги ёки такомиллашган хоссаларга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришда намоён бўлади;
– ташкилий-бошқарув, энг аввало, ишлаб чиқаришни, транспорт, сотиш ва таъминотни ташкил қилиш жараёнлари билан боғлиқ;
– ахборот, илмий-техник ва инновацион фаолият соҳасидаги рационал ахборот оқимларини ташкил қилиш, ахборот олишнинг тезкорлиги ва ишончлилигини ошириш вазифасини ҳал қилади;
– ижтимоий, меҳнат шароитларини яхшилашга, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият муаммоларини ҳал қилишга қаратилган.
Инновацион фаолият орқали «Бунёдкор Музаффар” МЧЖкорхонаси томонидан қуйидаги 2-жадвалда келтирилган хизматларни кўрсатиш эвазига олган даромадлари келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |