Хулоса. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


Download 60.56 Kb.
bet8/9
Sana30.08.2023
Hajmi60.56 Kb.
#1671689
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
«Бунёдкор Музаффар” МЧЖ

Хулоса ва таклифлар

Мустақиллик йилларида республикамиз шаҳар ва қишлоқлари, аҳоли пунктларининг замонавий архитектура қиёфасини шакллантириш ҳамда янгилаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Шу билан бирга, шаҳарсозлик фаолиятида муайян камчиликлар мавжудлиги аниқланди.


Шунинг учун Президентимиз мамлакатимизни 2017 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2018 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида шаҳарсозлик методологиясини ўзгартириш, эскирган меъёрларни қайта кўриб чиқиш лозимлигини таъкидлаган эди. Орадан кўп вақт ўтмай, давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳужжатлар иқтисодиётнинг асосий тармоқларидан ҳисобланадиган, инвестициялаштиришнинг бош истеъмол манбаи саналадиган архитектура ва қурилиш фаолиятини диверсификациялаш борасида ҳаракат дастури эканлиги жиҳатидан аҳамиятлидир.
Мазкур ҳужжатларнинг яна бир моҳияти шундаки, Самарқанд вилоятида шаҳарсозликка давлат сиёсати сифатида қаралиб, уни ҳар томонлама ривожлантириш чоралари ишлаб чиқилган. Аҳолини жойлаштириш бош схемаси, туманлаштириш, фаолият мониторингини ўрнатиш тадбирлари жорий қилинган. Уларда табиатни муҳофаза қилиш, меъморий меросни асраш, анъанавий маданиятни янада такомиллаштириш ишларини янгича ташкил этишга алоҳида эътибор берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари барча вазирлик, идора, давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийлиги белгилаб қўйилган. “Давархитектқурилиш” қўмитасининг асосий вазифалари сифатида белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган бош режалар асосида аҳоли пунктларини комплекс қуриш, бу ишларнинг қонунчилик, меъёрлар ва бошқа ҳуқуқий томонларини назорат қилиш, мониторинг юритиш, инновацион ишланмаларни татбиқ этиш, стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштиришни амалга ошириш каби бир қатор муҳим фаолият йўналишлари аниқ кўрсатиб берилган. 
Фармонда, шунингдек, архитектура, лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида тизимли асосда кадрлар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор берилган. Жумладан, соҳани тизимли ривожлантириш мақсадида Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва 14 та ўрта махсус касб-ҳунар коллежи “Давархитектқурилиш” қўмитаси тасарруфига ўтказилган. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузурида Таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш кўзда тутилган.
Қисқача айтганда, Фармон ҳам, қарор ҳам давлат ва жамият равнақига хизмат қилади. Бизнинг-ча, уларнинг талабларини ҳаётга татбиқ этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш жараёни-да аҳоли пунктларини тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 286-сонли қарорига мос равишда, аҳоли пунктлари чегаралари лойиҳасини тасдиқлаш билан бирлаштириш ҳамда бу лойиҳалар асосида беш йилга мўлжалланган бош режаларни амалга ошириш ҳаракат стратегияси, яъни муфассал лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларнинг якуний муддатларида тегишли маҳаллий органларнинг бош режалари бажарилиши мониторингини ўтказиш масалалари ҳам қонуний белгилаб қўйилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.


Download 60.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling