фанларни ўқув адабиётлари билан таъминлаш ва янги авлод ўқув адабиётларини яратиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқилганлиги ва уларнинг бажарилиш ҳолати;
Ҳозирги кунда кафедрада нашр режаси мавжуд бўлиб, 2022-2023 ўқув йилида 4 та дарслик, 1 та ўқув қўлланма тайёрлаш режалаштирилган. Шундан 3 та дарслик, 1 та ўқув қўлланма университет Кенгашида муҳокамадан ўтиб, 1 та дарслик чоп эттирилган, 2 дарслик ва 1 ўқув қўлланма мувофиқлаштирувчи кенгашга топширилган.
Камчиликлар: Дарслик, ўқув қўлланмаларни чоп этишда сарф бўладиган харажатлар муаллифларнинг ўзлари томонидан қопланаётганлиги.
Таклиф: Дарслик ва ўқув қўлланмаларни нашр эттириш чораларини кўриш зарур.
Е. Моддий-техник таъминоти, ўқув лабораторияларининг замонавий асбоб-ускуналар билан ҳамда фойдали ўқув-лаборатория майдони билан таъминланганлик даражаси бўйича:
ҳар бир таълим йўналиши ва мутахассисликнинг ўқув режасига биноан фанлар бўйича лаборатория ишларининг бажарилиши, тегишли жиҳозлар, реактивлар билан таъминланганлиги, методик кўрсатмаларнинг мавжудлиги;
Кафедра тасарруфидаги «Биотехнология» ўқув лаборатория хонаси бўлиб, уларда талабаларга тегишли фанлардан лаборатория машғулотларини ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.
2020-2021 ўқув йилида “Биотехнология” кафедрасининг умумий ўқув юкламаси 10573 соат бўлиб, шундан 2914 соат лаборатория машғулотларига ажратилган. Ушбу ўқув йилида 29 та фандан лаборатория машғулотлари ўтилиши режалаштирилган бўлиб, лаборатория ишлари сони 1457 тани ташкил қилган. Кўрсатилган 1457 та лаборатория ишларининг барчасини кафедрага тегишли ўқув лабораторияларида тўлиқ бажариш имконияти мавжуд.
2021-2022 ўқув йилида “Biotexnologiya” кафедрасининг умумий ўқув юкламаси 17455 соат бўлиб, шундан 4596 соат лаборатория машғулотларига ажратилган. Ушбу ўқув йилида 46 та фандан лаборатория машғулотлари ўтилиши режалаштирилган бўлиб, лаборатория ишлари сони 2298 тани ташкил қилган. Кўрсатилган 2298 та лаборатория ишларининг барчасини кафедрага тегишли ўқув лабораторияларида тўлиқ бажариш имконияти мавжуд.
2022-2023 ўқув йилида “Biotexnologiya” кафедрасининг умумий ўқув юкламаси 13545 соат бўлиб, шундан 2822 соат лаборатория машғулотларига ажратилган. Ушбу ўқув йилида 38 та фандан лаборатория машғулотлари ўтирлиши режалаштирилган бўлиб, лаборатория ишлари сони 1411 тани ташкил қилган. Кўрсатилган 1411 та лаборатория ишларининг барчасини кафедрага тегишли ўқув лабораторияларида тўлиқ бажариш имконияти мавжуд.
Кафедра илмий фаолияти доирасида Ветеринария илмий тадқиқот институти ҳамда Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институи ҳамда Беларуссиянинг Витебск давлат ветеринария медицинаси академияси “Цитология, эмбриология и гистология” кафедраси билан ҳамкорлик шартномалари тузилган ва шартномалар асосида илмий ишлар олиб борилган.
Кейинги уч йил давомида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Олий таълимни модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида университетнинг “Биотехнология” кафедрасига ўқув лабаротория жиҳозларидан иборат “Биотехнология” лабораторияси келтирилган. Лаборатория жиҳозлари тўлиқ ўрнатилган. Уларни ишлатиш бўйича йўриқномалари мавжуд. Лаборатория жиҳозларининг умумий қиймати 800 млн сўм. Шунингдек, Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасида SPHERA халқаро лойиҳаси ҳисобидан қиймати 35 минг евро бўлган диагностик ускуналар (УТТ), BUZNET халқаро лойиҳаси ҳисобидан қиймати евро бўлган интернет тармоғига уланган замонавий компъютер синфи олинган ва ўқув, илмий-тадқиқот жараёнларида фойдаланиб келинмоқда.
Мавжуд ўқув лабораториялари белгиланган меъёр талабларига жавоб беради. Лабораториядан фойдаланиш учун электр ва сув билан таъминланган, оқова сувлари чиқиб кетадиган канализация, вентилляция тизими мавжуд ва ишчи ҳолатда. Лаборотория мавжуд ёрдамчи материаллар билан таъминланган. Ҳар бир лаборатория жиҳозининг қисқача тавсифи ва ишлатилиши юзасидан маълумотнома қилинган. Лаборатория ишларини бажариш юзасидан услубий-меъёрий ҳужжатлар билан таъминланган.
Қуйидаги жадвалда кафедрадаги лаборатория ишлари мавжуд фан бўйича маълумот келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |