Хурматли Ғофуржон Ғаниевич !
Сизни Сайхунобод тумани ҳокимлиги ва Сайхунобод тумани халқи номидан таваллуд айёмингиз билан самимий муборакбод этаман.
Сиз кўп йиллик фаолиятингиз давомида хаётингизнинг энг қизғин ва энг шижоатли дамларини Сирдарё вилояти равнақи, эл-юрт осойишталиги, давлатимиз қудратини юксалтиришга бағишлаб самарали ва ҳалол меҳнат қилиб келдингиз. Сизнинг амалга оширган ҳар бир эзгу амалларингиз, Сизни камтарин жонкуяр ўз касбига садоқатли инсон ва тажрибали раҳбар сифатида намоён этиб келмокда.
Сиз ўзингизнинг раҳбарлик фаолиятингизда самимий, ўз касбига фидоий, ҳалол раҳбар сифатида намоён қилдингиз. Шу билан биргаликда ватанимиз равнақи учун кўплаб салоҳиятли шогирдлар тарбиялаб намунали раҳбар сифатида ҳурмат қозониб келдингиз.
Ҳурматли Ғофуржон Ғаниевич !
Сизни ушбу қутлуғ айёмингиз билан яна бир бор табриклаб Сизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ҳамда она-Ватанимизнинг порлоқ келажаги йўлида олиб бораётган шарафли ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман!
Ҳурмат билан
Сайхунобод тумани ҳокими Ф.Ў.Ўктамжонов
Do'stlaringiz bilan baham: |