I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
32. Бетонли гидротехника иншоотларида бетоннинг мустаҳкамлигини текшириш динамик юкламалар, фильтрлаш сувлари, минерал мойлар, доимий музлаш таъсирида бўлган ва ўзгарувчан миқдор ҳудудларида жойлашган участкаларида ўтказилиши шарт. Иншоот конструкцияларининг мустаҳкамлиги лойиҳада белгиланган миқдордан камайганда улар кучайтирилиши шарт. 33. Тупроқдан қурилган сув омборлари ва дамбалари ювилиб кетишдан ва сув қуйиш жойларидан (гребень) сувнинг тошиб кетишидан ҳимояланган бўлиши шарт. Откосларнинг маҳкамлиги, дренаж ва ёмғир сувларини чиқариш тармоқлари соз ҳолатда тутилиши шарт. Тупроқдан қурилган иншоотлар, хусусан тупроқ уйилган жойдаги ва сув ўтказувчан тупроқдаги каналлар, сув омборлари ва дамбалари ҳайвонлар томонидан бузилишидан ҳимояланиши шарт. Каналларнинг бермалари ва кюветлари доимий равишда тупроқ чўкмаларидан ва чиқиндиларидан тозаланиши шарт ва ер ости иншоотларининг откосларида ва сув ўтиш жойларида дарахтлар ва буталарнинг ўсишига йўл қўйилмаслиги шарт, агар улар лойиҳада кўрсатилмаган бўлса. Барча гидротехник иншоотларда ҳамда сув келувчи ва кетувчи каналларда керакли жойларида хавфсизлик техникасини таъминлаш мақсадида нарвонлар, кўприклар ва тўсиқлар билан жиҳозланиши шарт. 34. Деформацион (шакли ўзгарган) ёриқларни зичлаш ишларининг ишончлилиги таъминланиши шарт. 35. Каналларнинг, сув омборларининг, дамбаларнинг ва таянч деворларининг ҳисобланган ўпирилиш призмаларининг чегараларида юкларнинг жойлаштирилиши ва ҳар қандай иншоотларнинг, яъни причалларнинг, автомобиль ва темир йўлларининг ўрнатилиши таъқиқланади. Жойларда ўпирилишнинг хавфли ҳудудлари ажратувчи белгилар билан белгиланиши шарт. 36. Тупроқли сув омборларининг ва дамбаларнинг откос участкаларида фильтр сувларининг юқори миқдори қуйи қатламда мавжуд бўлганда музлаб қолишдан ва бузилишдан сақлаш мақсадида дренаж ва иситиш мосламалари ўрнатили шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling