I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
37. 
Фильтрлашдан ўтган сувларни чиқариб ташлаш учун дренаж тизимлари соз ҳолатда бўлиши шарт; 
улар сувни ўлчовчи ускуналар билан таъминланган бўлиши шарт. 
Сув дренаж тизимларидан, иншоотлардан узлуксиз чиқарилиши шарт.
Фильтрловчи сувда тупроқ 
чиқиндилари аниқланганда, уларнинг тўхтатилиши бўйича чоралар кўрилиши шарт. 
 
38. 
Тупроқли сув омборларининг ёпишқоқ лойли (суглинистые) ядролари ва экранлари музлаб 
ёрилишидан ва музлаб қолишидан, дренаж қурилмалари ва ўтказувчи фильтрлари эса музлаб қолишдан 
сақланиши шарт. 
30 


Таянч призмаларининг музлатишга ва эритишга мавсумий тортиладиган йирик ва майдаланган 
материаллари музлашга чидамлилиги бўйича меъёрий (лойиҳа) талабларига жавоб бериши шарт ва ҳар 
10-
15 йил эксплуатация қилингандан кейин механик ва силжишга чидамлилиги бўйича синовдан 
ўтказилиши шарт. 
 
39. 
Гидростанцияларнинг ер ости биноларини эксплуатация қилишда қуйидагиларни таъминлаш 
керак: фильтрация натижасида пайдо бўладиган ёки сув ўтказиш трактидан олдиндан кўриб бўлмайдиган 
сабабларга кўра ўтадиган сувларни чиқариб ташловчи насосларнинг доимий ишга тайёрлиги; 
шамоллатиш ускуналарининг, авариявий ёритишнинг, заҳира чиқиш йўлларининг созлиги. 
40. 
Каналлардаги сув ҳаракатининг максимал тезлиги қирғоқларини ва канал тубини ювиб кетишга 
йўл қўймайдиган миқдорда (меъёрда) минимал тезллллигини эса – лойқа йиғилиб қолишга тўсқинлиқ 
қилувчи, ҳамда насосларнинг лойқага тўлиб қолишига тўсқинлиқ қилувчи миқдорда (меъёрда) ушлаб 
турилиши шарт. Сувнинг максимал ва минимал тезликлари маҳаллий шароитларни ҳисобга олиб 
белгиланиши ва маҳаллий йўриқномаларда кўрстилиши шарт. 
 
41. 
Сув омборларини, бассейнларини, каналларини ва босим остидаги сув ҳавзаларини тўлдириш ва 
бўшатиш ҳамда сув миқдорини ўзгартириш иншоотларда рухсат этилмайдиган катта босимларнинг
қирғоқларнинг кўчишига, сув ҳавзаларида вакуум ва зарбали таъсирларнинг пайдо бўлишини ман этувчи 
тезлик билан, босқичма-босқич олиб борилиши шарт. Бўшатиш ва тўлдиришнинг рухсат этилган тезлиги 
маҳаллий йўриқномаларда кўрсатилган бўлиши шарт.
Юқори ёғингарчиликни ўтказишда гидроузелларнинг юқори бъефларини меъёрий таъминлаш 
миқдоридан (МТМ-НПУ) ошиши кўзатилса сув ташловчи ва сув ўтказувчи йўлларнинг затворлари тўлиқ 
очилганда ва барча гидротрубиналардан мажбурий фойдалангандагина рухсат этилади. Сув
оқиб келиши 
камайганда сув омбори миқдор белгиси қисқа техник имконият муддатида НПУ миқдоригача 
пасайтирилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling