I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Гидротехник иншоатларнинг механик ускуналари
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
Гидротехник иншоатларнинг механик ускуналари
64. Гидротехник иншоатларнинг механик ускуналари (тамбалар (затвор) ва ҳимоя тўсиқлари уларнинг механизмлари билан биргаликда), уларнинг масофавий ёки автоматик бошқарув ва сигнализация воситалари ҳамда умумий вазифаларни бажарувчи кўтариш ва транспорт қурилмалари соз ҳолатда ва ишга шай ҳолатда бўлиши шарт. Бевосита баҳорги ёғингарчилик олдидан сувни ташлаш иншоатларининг ёғингарчиликни ўтказишда фойдаланиладиган тамбалари, улар ёрдамида маневрлаш имконини таъминлаш учун муздан ва муз қатламларидан тозаланиши шарт. Асосий тамбаларнинг ҳолатини инструментал текшириш зарурият пайдо бўлганда ўтказилиши шарт. Эксплуатацияда 25 йил ва ундан кўп бўлган тамбалар учун текшириш даврийлиги 5 йилдан ошмаслиги шарт. 65. Гидротехник иншоатларнинг механик ускуналари тасдиқланган жадвалга мувофиқ даврий кўрикдан ўтказилиши ва текширилиши шарт. 66. Асосий тамбалар очилиш баландлиги кўрсаткичлари билан жиҳозланиши шарт. Индивидуал кўратиш механизмлари ва тамбаларнинг ўрнатилган қисмлари базис реперларига боғлиқликка эга бўлиши шарт. 67. Тамбалар билан маневр қилишда уларнинг ҳаракатланиши юрувчи қисмларининг тўғри ҳолатида ва таянч қисмларида деформацияланиш йўқ бўлганда тўсқинлигисиз, силтанишсиз ва тебранишсиз ўтиши шарт. Тамбаларнинг сув ўтказмаслиги, уларнинг белгиланган жойга тўғри тушиши ва таянч контурига зич ёпилиши (ўтириши) таъминланиши шарт. Тамбалар босим остида ишлаётганда қийинчиликка ва рухсат этилмаган деформацияга эга бўлмаслиги шарт. Тамбаларнинг ёки гидротехник иншоатлар конструкцияларининг юқори тебраниши пайдо бўладиган ҳолатларда тамбаларнинг узоқ вақт бўлиши таъқиқланади. 68. Босим остидаги сув қувурларида ўрнатилган тамбаларни тўлиқ ёпишни аэрацион қурилмаларнинг соз ҳолатидагина ўтказиш мумкин. 69. Зарур ҳолатларда, қишки шароитларда ишлаш учун мўлжалланган чиқиндини ушлаб қолувчи панжаралар тамбаларининг оралиқ сафларини ва таянч қурилмаларининг пазларини қизитиш ёки иситиш таъминланиши шарт. 70. Чиқиндини ушлаб қолувчи конструкциялар (панжаралар, тўрлар, запанлар) мунтазам равишда чиқиндилардан тозаланиши шарт. Ҳар бир электр станция учун чиқиндини ушлаб қолувчи панжараларда сатҳлар оралиқ фарқи миқдорининг мустаҳкамлиги ва тежамлилиги шароитлари бўйича чегара миқдори ўрнатилиши шарт. 71. Гидротехника иншоатларининг механик ускуналари ва метал қисмлари занглашдан ва сув ўтлари ўсишидан ҳимояланиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling