I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Гидроиншоатларни совуқ даврда эксплуатация қилиш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
Гидроиншоатларни совуқ даврда эксплуатация қилиш
34 78. Ташқи об-ҳаво манфий температурага пасайгунча ва муз пайдо бўлгунча муз бўлак-ларини чиқариб ташлагичлар ва муз бўлакларини тиндиргичлар таъмирланиши ва текширилиши сув қабул қилувчи ускуналар ва сув оқиб келувчи каналлар хас-хашаклардан ва сувга букиб, чуккан ёғочлардан (топляк) тозаланиши ҳамда тамбалар пазларининг ва панжараларнинг қиздирувчи қурилмалари ишга тайёрланиши, муз сигнализаторлари ва микротермоиетрлар текширилиши шарт. 79. Яхлит муз майдони босимига ҳисобланмаган иншоатлар бўйлаб қиш мавсумида муздан озод ҳолатини сақлаш учун сувнинг ўрта қисми оқими (полынья) ҳосил қилиниши ёки муздан ҳосил бўлган босимни камайтириш учун бошқа ишончли усуллар қўлланилиши шарт. 80. Муз парчалари билан курашиш учун мустаҳкам муз билан қопланувчи дарёларнинг юқори сатҳида ва сув омборларида тез муз ҳосил бўлишига олиб келувчи қуйидаги чора-тадбирлар ўтказилиши шарт: мумкин бўлган энг юқори баландликларда доимий сув сатҳини (миқдорини) ва гидроагрегатлар ва насослар орқали мумкин бўлган энг кичик сарфда электростанциялар томонидан домий сув олишини ушлаш. Зарурият пайдо бўлган ҳолатларда гидроэлектростанцияларни тўлиқ тўхтатишга рухсат этилади. 81. Муз қатлами ҳосил бўлмайдиган дарёларда муз парчалари гидроэлектростанциянинг турбинаси орқали ўтказилиши (ковшли бундан мустасно), бунинг иложи бўлмаганда эса турбинадан эмас балки минимал сув йўқотиш билан муз парчаларини чиқариб ташлаш тартиби маҳаллий йўриқномаларда аниқланиши шарт. 82. Муз парчалари оқиши даврида ГЭС каналларининг иш режими каналларнинг тўлиқ ҳаёт кесимини ёпиб қолувчи тўсиқлар ҳосил қилмасдан узлуксиз сув оқими таъминланиши шарт. Канал режимининг маҳаллий шароитларидан келиб чиққан ҳолда муз парчаларини трассанинг ёқаси бўйлаб ёки бир вақтнинг ўзида уларни қисман тўдалаб (аккумулирование) ўтказишга рухсат этилади. Каналларни муз парчаларини ўтказиш режимида эксплуатация қилишга тайёрлашда оқимни секинлаштирувчи қурилмалар (панжаралар, запанлар ва ш. у.) олиб қуйилиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling