I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

Сув иситиш қозони деб – иситилувчи маҳсулоти ва ёнувчи ёқилғиси мавжуд бўлган ўтхонаси бор, 
қурилманинг ўзидан ташқарида иссиқлик манбаи сифатида фойдаланиладиган ва атмосфера босимидан 
юқори босим остида бўлган сувни қиздириш учун мулжалланган қурилмага айтилади. 
Бойлер – тармоқ сувини қиздиргич, буғли ёки сувли иссиқлик алмашгич бўлиб, иссиқ сувнинг бошқа 
параметрларини олиш учун буғнинг иссиқлигидан ёки қозон сувидан фойдаланилади. 
Пароперегреватель (буғни қайта қиздиргич) – қозондаги босимга мувофиқ буғ температурасини 
тўйинган буғ температурасидан юқори кўтариш учун мулжалланган қурилма. 
Экономайзер – иситилувчи маҳсулот билан ёнувчи ёқилғиси бўлган ва буғ қозонига келувчи сувни 
қиздириш ёки сувни қисман буғлантириш учун мулжалланган қурилма. 
Ҳисоблаш йули билан аниқланган босим – деталлардаги максимал босим бўлиб, ҳисобланган ресурс 
мобайнида ишончли ишлашини таъминловчи асосий ўлчамларига таянган ҳолда маҳкамлигига ҳисоблаш 
бажарилади. 
Қозоннинг (элементнинг) рухсат этилган босими –
38 


Қозоннинг ишчи босими – меъёрий эксплуатация қилиш шароитларида қозондан (буғни қайта 
қиздиргичдан) кейинги максимал ортиқча (избыточный) босим.
Синов босими –
Критик босим 225 кгк/см
2
, температура 375˚С. Туйинган буғ температураси 110˚С.
Диспетчерлик тасарруф (ведение) – электр энергетика объектларининг ёки бошқарилади-ган 
нагрузкали электр энергия истеъмолчилари энергия қабул қилувчи ускуналарининг технологик 
режимларини ва эксплуатацион ҳолатларини бошқаришни ташкиллаштириш бўлиб, бунда юқорида 
кўрсатилган технологик режимларни ва эксплуатацион ҳолатларни фақат мувофиқ диспетчерлик маркази 
билан келишган ҳолда ўзгартирилади. 
Диспетчерлик бошқарув – электр энергетика объектлари ёки бошқариладиган нагрузкали электр 
энергия истеъмолчилари энергия қабул қилувчи ускуналарининг технологик режимларини ва 
эксплуатацион ҳолатларини бошқаришни ташкиллаштириш бўлиб, бунда юқорида кўрсатилган 
технологик режимларни ва эксплуатацион ҳолатларни фақат мувофиқ диспетчерлик марказининг тезкор 
диспетчерлик командаси бўйича ўзгартирилади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling