I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
205. 
ГРПдан чиқаётган газ босимининг пасайиб-кўтарилишига, ишчи босимнинг 10 % дан ошиб 
кетишига рухсат этилмайди. Ростлагичларда ишчи босимнинг ошишига ёки пасайишига олиб келувчи 
носозликлар пайдо бўлса, сақлагич клапанларининг ишлашида бузилишлар пайдо бўлса, ҳамда газ 
чиқиши пайдо бўлса авариявий тартибда бартараф этилиши шарт. 
 
206. 
Автоматик ростлаш клапанлари мавжуд бўлмаган айланма газ қувурлари (байпас) бўйича газ 
ҳайдаш таъқиқланади. 
 
207. 
Ҳимоя, блокировка ва хабар бериш (сигнализация) ускуналарининг ишлашини текшириш ишлаб 
чиқарувчи-завод йўриқномаларида кўрсатилган муддатларда, лекин 1 ойда 1 мартадан кам бўлмаган 
муддатда бажарилиши шарт. 
 
208. 
Газ қувурлари газ билан тўлдирилаётганда, ичидаги ҳамма ҳавони сиқиб чиқаргунча газ билан 
пуфланиши шарт. Пуфлашнинг тугаши таҳлил учун олинган газнинг таҳлили бўйича аниқланади, бунда 
газ таркибида кислород миқдори 1 % дан ошмаслиги шарт, ёки газнинг ёниши билан аниқланади, бунда 
газнинг ёниши тинч, шовқинсиз кечиши шарт. 
Газ қувурларини пуфлашда газ-ҳаво аралашмасини чиқариш, газнинг биноларга тегишининг, ҳамда 
бирон-бир олов манбаидан алангаланишининг имконияти йўқ жойларда бажарилиши шарт. 
Газ қувурларини газдан бўшатишда, ҳаво ёки инерт газ билан газни тўлиқ сиқиб чиқаргунча пуфланиши 
шарт. Пуфлашнинг тугаши таҳлил орқали аниқланади. Пуфланаётган ҳаводаги газ миқдорининг қолдиқ 
ҳажми, газ аланагланиши қуйи чегарасининг 20 % дан ошмаслиги шарт. 
 
209. 
Электростанция ҳудудида жойлашган ерости газ қувурлари трассалари тасдиқланган жадвал 
бўйича назоратдан ўтказилиши шарт. Бунда газ қувурлари қудуқларининг, ҳамда газ қувурларининг ҳар 
иккала томонидаги 15 м масофада жойлашган қудуқлар (телефон, сув қувурлари, иссиқлик тармоқлари, 
канализация), коллекторлар, биноларнинг ертулалари ва бошқа газ йиғилиши мумкин бўлган 
хоналарнинг газланганлиги текширилиши шарт.
Ерости газ қувурларига хизмат кўрсатиш учун, рақамланган маршрут хариталари тузилиши ва 
назоратчиларнинг қўлига берилиши шарт. Рақамланган маршрут хариталарининг ҳар бирида газ 
қувурлари трассаси ва унинг узунлиги, ҳамда газ қувурининг ҳар иккала томонидаги 15 м масофада 
жойлашган ерости коммуникациялар қудуқлари ва биноларнинг ертулалари кўрсатилиши шарт.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling