I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
267. Қозоннинг тўсувчи юзалари ва газ йўллари зичлиги 1 ойда 1 марта кўрикдан ўтказиш ва ҳаво сўрилишини аниқлаш йўли билан назорат қилиниши шарт. Ўтхонадаги ҳаво сўрилиши 1 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда ҳамда ўрта ва капитал таъмирдан олдин ва сўнг аниқланиши шарт. Қозоннинг ўтхона ва газ йўллари зичлигининг бузилиши бартараф этилиши шарт. 268. Режим карталарини тузиш ва эксплуатация қилиш бўйича йўриқномаларни қайта кўриб чиқиш учун эксплуатацион синовлар, қозонни эксплуатация қилишга киритишда, конструктив ўзгартиришлар киритилгандан кейин, бошқа ёқилғи русумига ёки турига ўтказилганда, ҳамда берилган параметрлардан оғишларнинг сабабларини аниқлаш учун ўтказилиши зарур. Эксплуатацион синовлар ўтказиш учун қозонлар керакли мосламалар билан жиҳозланиши шарт. 269. Қозонни заҳирага ёки таъмирга чиқаришда, иссиқлик энергетика қурилмаларини консервация қилиш бўйича ҳаракатдаги кўрсатмаларга мувофиқ, қозоннинг қиздириш юзаларини ва калориферларини консервация қилиш учун чоралар кўрилиши шарт. 43 270. Қозонларнинг қиздириш юзаларида ҳосил бўлган ички қатламлар, қиздириш ёки тўхтатиш вақтида сув билан ювишда ёки кимёвий тозалашда чиқарилиши шарт. Кимёвий тозалашнинг даврийлиги ички қатламларнинг миқдорий таҳлили натижалари бўйича маҳаллий йўриқномаларда аниқланиши шарт. 271. Тўхтатилган қозоннинг барабанини совитишни тезлаштириш мақсадида сувни тукиш орқали сув билан таъминлаш таъқиқланади. 272. Тўхтатилган табиий циркуляцияли қозонларни сувдан бўшатишга ундаги босим атмосфера босимигача пасайганда, вальцовкали бирикмалар мавжуд бўлса – сувнинг температураси 80˚С дан юқори бўлганда рухсат этилади. Тўхтатилган тўғри оқимли қозонларда сувдан бўшатишга босим атмосфера босимидан юқори бўлганда рухсат этилади, бу босимнинг юқори чегараси дренажлар ва расширителлар тизимига боғлиқ ҳолда маҳаллий йўриқномаларда белгиланиши шарт. Электростанциянинг блок қозонлари тўхтатилаётганда оралиқ буғ қиздиргичларидан турбина конденсаторига буғлантириш бажарилиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling