I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
280. 
Қозон қуйидаги ҳолатларда электр станциянинг бош муҳандиси фармойиши бўйича энергетика 
тизими диспетчерига хабар бериш билан тўхтатилиши шарт: 
а) қозоннинг қиздириш юзалари қувурларида, буғ ва сувни қайта қўшиш қувурларида, ҳамда сув 
тушириш қувурларида, буғ қувурларида, коллекторларида, таъминловчи сув қувурларида ёриқлар 
аниқланганда ҳамда арматураларда, фланцли ва вальцовкали бирикмаларда сув оқиши ва буғланиш 
аниқланганда; 
б) қиздириш юзаси метали температураси рухсат этилмаган кўтарилишида, агар қозоннинг иш режимини 
ўзгартириш билан температурани туширишга эриша олмаганда; 
в) қозон барабанининг сув сатҳини кўрсатувчи барча масофавий сув сатҳи кўрсатгичлари ишдан 
чиққанда; 
г) таъминловчи сувнинг сифати белгиланган меъёрлар билан таққосланганда тўсатдан ёмонлашганда; 
д) кўмир чангли қозонларда кулни тутиб қолувчи ускуналари ишлашдан тўхтаганда; 
е) айрим ҳимояларнинг ёки масофавий ва автоматик бошқариш ускуналарининг ва назорат-ўлчов 
асбобларининг носозлигида. 
§ 4. Буғ турбинаси қурилмалари 
 
281. 
Буғ турбинаси қурилмаларини эксплуатация қилишда қуйидагилар таъминланиши шарт: 
асосий ва ёрдамчи қурилмаларнинг ишончли ишлаши
номинал электр ва иссиқлик нагрузкаларини қабул қилишга ва уларни техник минумумгача 
ўзгартиришга тайёрлиги; 
асосий ва ёрдамчи қурилмаларнинг тежамли меъёр кўрсаткичларидан чиқмаслиги. 
 
282. 
Турбинанинг автоматик ростлаш тизими қуйидаги талабларни қондириши зарур: 
берилган электр ва иссиқлик нагрузкаларини барқарор ушлаши ва уларни бир текисда равон ўзгартириш 
имкониятини таъминлаши; 
турбина салт ишлаганда унинг ротори айланиш частотасини барқарор ушлаш ва турбинани ишга қўшиш 
ва номинал кўрсаткичларида айланиш частотасини бир текисда (турбинани бошқариш механизмининг 
ишлаши диапазони чегарасида) ўзгартириши; 
турбина юкламаси номинал ҳолатдан бир лаҳзада нол ҳолатига тушса (тармоқдан генератор узилганда 
ҳам) турбинанинг паст босимли цилиндр қисмига максимал даражада буғ тушиши оқибатида роторнинг 
айланиш частотасини хавфсизлик автомати ишлаши настройка қилинган миқдоридан паст ҳолатда 
ушлашини таъминлаши. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling