I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
304. 
Турбинани ишга тушириш қуйидаги ҳолатларда таъқиқланади: 
турбинанинг иссиқлик ва механик ҳолатлари кўрсаткичлари рухсат этилган қийматлардан оғса; 
турбинанинг тўхташига олиб келувчи ҳимояларнинг ҳатто биттасида носозлик бўлса; 
ростлаш ва буғ тақсимлаш тизимларида нуқсонлар мавжуд бўлиб, бунинг таъсирида турбинанинг 
айланиш тезлиги ошиб кетишига олиб келиши мумкин бўлса; 
генераторни зичлаш, турбинани ростлаш, мойлаш насосларидан биттасида ва уларнинг автоматик тарзда 
ишга қўшиш ускуналарида носозлик бўлса; 
эксплуатация қилинаётган мойга қуйилган сифат меъёрларидан мойнинг сифати оғса ёки ишлаб 
чиқарувчи-завод томонидан ўрнатилган температурадан мойнинг температураси пасайса; 
ўткир буғнинг кимёвий таркиби бўйича сифати меъёрдан оғса.
 
305. 
Вални айлантирувчи ускунани ишга қўшмасдан туриб турбинани зичлаш учун буғ ҳайдаш, 
конденсаторга иссиқ сув ва буғ ташлаш, турбинани қиздириш учун буғ ҳайдаш таъқиқланади. Вални 
айлантирувчи ускунаси бўлмаган турбинага буғ ҳайдаш шароитлари маҳаллий йўриқномаларда 
кўрсатилади. 
Қозондан ёки буғ қувуридан конденсаторга ишчи муҳитни ташлаш ва турбинани ишга қўшиш учун унга 
буғ ҳайдаш, конденсатордаги буғ босими йўриқномаларда ёки турбинани ишлаб чиқарувчи-заводнинг 
бошқа ҳужжатларида кўрсатилган босимда, лекин 0,6 кгк/см
2
(60 кПа) дан юқори бўлмаган босимда 
амалга оширилиши шарт. 
 
306. 
Турбоагрегатларни эксплуатация қилишда подшипникли таянчлари тебраниш тезлигининг 
ўртача квадрат қиймати 4,5 мм/с дан юқори бўлмаслиги шарт. 
Тебраниш меъёрий қийматдан ошганда 30 суткадан кўп бўлмаган муддатда уни тушириш учун чоралар 
кўрилиши шарт. 
Тебраниш 7,1 мм/с дан юқори бўлганда турбоагрегатни 7 суткадан кўп муддатда эксплуатация қилиш 
таъқиқланади, тебраниш 11,2 мм/с бўлганда эса турбина ҳимоя ёрдамида ёки қўлда (ГОСТ 25364-97) 
ўчирилиши шарт. 
Агар турғун режимда бир вақтда тусатдан бир роторни иккита таянчларининг ёки аралаш таянчларининг 
қайтувчи тебраниш частоталари ёки битта таянчнинг иккита тебранишни ташкил этувчилари 
кўрсаткичлари бирон-бир бошланиш миқдоридан 1 мм/с ёки ундан кўпроқ ўзгариши содир бўлса, 
турбина зудлик билан ишлашдан тўхтатилиши шарт. 
Агар 1-3 сутка ичида подшипниклар таянчларидан бирида тебранишни бирон-бир ташкил этувчисининг 2 
мм/с равон ўсиши содир бўлса, турбина разгрузка қилиниши ва ишлашдан тўхтатилиши шарт. 
Турбоагрегатларни паст частотали тебранишларда эксплуатация қилишга рухсат этилмайди. 1 мм/с дан 
ошувчи паст частотали тебраниш пайдо бўлганида уни бартараф этиш чоралари кўрилиши шарт. 
Қуввати 50 МВт ва ундан юқори бўлган турбоагрегатлардаги тебранишларни ГОСТ 27164-86 
талабларига мувофиқ келувчи подшипникли таянчларнинг тебранишларини узлуксиз назорат олиб 
борувчи муқим аппаратлар ёрдамида ўлчаш ва расмийлаштириш олиб борилиши лозим. 
Вақтинчалик, керакли аппаратлар билан жиҳозлангунча, тебраниш силжиши силтаниши бўйича назорат 
олиб боришга рухсат этилади. Бунда, айланиш частотаси 3000 об/мин бўлганда силтаниш ўзгариши 30 
49 


мкм гача ва айланиш частотаси 1500 об/мин бўлганда 50 мкм гача; айланиш частотаси 3000 об/мин 
бўлганда тебранишлар 1-2 мм/с ўзгарганда силтаниш ўзгариши 10-20 мкм га эквивалент ўзгарганда ва 
айланиш частотаси 1500 об/мин бўлганда 20-40 мкм га эквивалент ўзгарганда турбинани ўзоқ вақт 
эксплуатация қилишга рухсат этилади. 
Қуввати 50 МВтдан кичик бўлган турбоагрегатларда тебранишларини узлуксиз назорат олиб борувчи 
муқим аппаратлар ўрнатилгунча, метрологик характеристикалари ГОСТ 27164-86 талабларига мос 
келадиган кўчма асбоблардан фойдаланишга рухсат этилади. Назорат олиб боришнинг даврийлиги 
турбоагрегатнинг тебраниш характеридан келиб чиққан ҳолда маҳаллий йўриқномаларда 
кўрсатилганидек, лекин 1 ойда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда белгиланиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling