I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
310. Турбина, қуйидаги ҳолатларда электростанция бош муҳандиси (энерготизим диспетчерига хабар бериш билан) аниқлаган даврга разгрузка қилиниши ва тўхтатилиши шарт: а) ўткир буғни ёки оралиқ қиздириш буғини тўхтатувчи клапанлар емирилганда; б) ростловчи клапанлар емирилганда ёки штоклари узилганда; отборларнинг айлантирувчи диафрагмалари ёки қайтувчи оқим клапанлари емирилганда; в) ростлаш тизимида носозликлар бўлганда; г) ёрдамчи қурилмаларнинг, ускуналарнинг коммуникациялари ва схемалари меъёрий ишлашида бузилишлар бўлганда, агар турбинани тўхтатмасдан ушбу бузилишларни бартараф этишнинг иложи бўлмаса; д) таянчлар тебранишлари 7,1 мм/с дан юқори кўтарилганда; е) қурилмаларнинг тўхтатишга таъсир этувчи технологик ҳимояларида носозликлар аниқланганда; ж) подшипниклардан, қувурлардан ва арматуралардан ёнғин чиқиши хавфини тўғдирувчи мой оқиши аниқланганда; з) буғ-сув тракти қувурларининг таъмирлаш учун ўчириб бўлмайдиган участкаларида ёриқлар аниқланганда; и) ўткир буғнинг сифати кимёвий таркиби бўйича меъёрларидан оғганда; к) подшипникларнинг картерларида, токопроводларда, мой бакларида водороднинг рухсат этилмаган концентрацияси аниқланганда, ҳамда турбогенератор корпусидан водороднинг чиқиши меъёрдан юқори бўлганда. 311. Ҳар бир турбина учун, ишлаб бўлган буғнинг меъёрий босими билан тўхтатилаётганда ва вакуумни бузиш билан тўхтатилаётганда, роторнинг тўхташ айланиши давомийлиги аниқланиши шарт. Ушбу давомийлик ўзгарганда оғиш сабаблари аниқланиши ва бартараф этилиши шарт. Тўхташ айланиши давомийлиги турбоагрегатнинг барча тўхтатилишида назорат қилиниши шарт. 312. Турбина 7 сутка ва ундан ортиқ муддатга заҳирага чиқарилганда турбинанинг барча қурилмаларини консервация қилиш чоралари кўрилиши шарт. Консервация қилиш усули маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда электростанция бош муҳандиси томонидан танланади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling