I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
323. 
Тунги вақтларда энергоблокларни заҳирага тўхтатиш, қурилмаларни совутмасдан бажарилиши 
шарт. Барча энергоблокларда буғни оралиқ қиздириш тизими буғсизлантирилиши керак, ростланган зул-
фин (ВЗ) ва ростланувчи сепаратор билан жиҳозланган тўғри оқим қозонли энергоблокларда эса ВЗ дан 
кейинги буғни қайта қиздиргичлар ҳам буғсизлантирилиши керак. Барабанли қозонларда ҳамда тўлиқ 
ўтувчи сепараторли (ППС) тўғри оқим қозонларида буғни қайта қиздирувчи иситиш юзаларидан иссиқ 
буғни йиғувчи коллекторларга конденсатнинг тушмаслиги учун технологик усуллар қўлланилиши шарт. 
 
324. 
Электростанция ва энергоблокларнинг қурилмалари, ишга қўшиш ва электр схемалари, 
арматуралари, иссиқлик изоляциялари, қиздириш ва сув хўжаликлари ҳар қандай ўзоқ муддатли 
тўхташдан кейин электростанциянинг иккитадан кам бўлмаган энергоблокларини бир вақтда ишга 
қўшилишини таъминлаш имконини берувчи ҳолатда бўлишлари шарт. 
 
325. 
Энергоблокни қуйидаги ҳолатларда ишга қўшиш таъқиқланади:
а) ушбу Қоидага мувофиқ келувчи асосий қурилмаларни ишга қўшишни таъқиқловчи шароитлар мавжуд 
бўлганда; 
б) энергоблок қурилмаларининг тўхтатишга таъсир этувчи технологик ҳимояларининг бирон-бирида 
носозлик бўлганда; 
в) тезкор ростловчи органларнинг ҳамда авариявий ҳолатларни бартараф этишда фойдаланиладиган 
арматураларнинг масофадан бошқариш қурилмаларида носозлик бўлганда; 
г) тузсизлантирувчи қурилмалар блоги ишга қўшишга тайёр бўлмаганда; 
д) қувурларнинг таянчлари ва пружинали осгичлари шикастланганда. 
 
326. 
ЦНД ёпилиши билан ёки конденсатор тўплами билан ростланиб ишловчи иссиқлик 
энергоблокларини аварияга қарши ростлашларга жалб қилиш мумкин эмас. 
 
327. 
Турбинанинг ростловчи клапанларига (ўзигача ростлагичларига) таъсир этувчи, турбина 
олдидаги буғ босими ростлагичлари ишга қўшилган ҳолда энергоблокнинг ишлаши, агар улар энергетика 
тизимининг қуввати ва частотасини ростлаш тизими таркиби кирмаса, таъқиқланади. Истисно 
тариқасида, қурилмаларнинг турғунмас ёки носоз ишлаганда, электростанцияларни эксплуатация қилиш 
Бошқармаси бошлиғи рухсати билан ва “Ўзбекэнерго” МДМ (БДМ) га хабар бериш билан, “ўзигача” 
ростлагичларни ишга қўшиш орқали вақтинчалик ишлашга рухсат этилади. 
52 



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling