I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
328. 
Энергоблокларнинг қуввати ва частотасини автоматик ростлаш тизимлари мавжуд бўлмаса 
(ишламай қолса), частотанинг ўзгариши оқибатида турбина нагрузкаси ошса (тушса), ходим ўткир 
буғнинг ишчи босимини тиклаш мақсадида ростлаш диапазони чегарасида қозоннинг нагрузкасини 
ўзгартириш учун зудлик билан киришиши шарт. Агар нагрузкани ўзгартириш энергетик тизимининг 
турғун ишлаши бузилишига хавф тўғдирувчи электр ўзатиш линиялари нагрузкасининг ошишига олиб 
келса, маҳаллий йўриқномаларда ходимлар томонидан юқорида кўрсатилган ҳаракатни бошлаши шарт 
бўлган, “Ўзбекэнерго” МДМ (БДМ) билан келишилган частота ўзгаришлари кўрсатилиши шарт. 
 
329. 
Энергоблок қўйидаги ҳолатларда ҳимоя ёки ходимлар ҳаракати орқали зудлик билан 
тўхтатилиши шарт: 
а) моноблокнинг қозони ёки дубль-блокнинг ҳар иккала қозони ишлашдан тўхтаса; 
б) турбинанинг шикастланиши билан боғлиқ ўчиб қолишида ёки ушбу Қоиданинг 309-бандида 
кўрсатилган (ўткир буғнинг ёки оралиқ қиздиришдан кейинги буғнинг температураси рухсат этилмаган 
тушишидан ташқари) иш режимининг хавфли бузилишларида;
в) энергоблокнинг генератори ёки трансформатори ички шикастланишдан ўчиб қолса; 
г) барча таъминловчи насослар ўчиб қолса; 
д) таъминловчи сув қувурларида, буғ қувурларида, деаэратор корпусида тешикли ёриқлар ёки 
йиртилишлар пайдо бўлса; 
е) масофавий ва автоматик бошқарув қурилмаларида ёки энергоблокни назорат қилувчи барча ўлчов 
асбобларида кучланиш йўқолса; 
ж) ходимларга, қурилмаларга хавф тўғдирувчи ёки энергоблок қурилмалари ҳимоялари схемаларига 
кирувчи арматураларни ўчирувчи масофавий бошқарув занжирларида ёнғин содир бўлганда. 
 
330. 
Блокларни эксплуатация қилиш, асосий ва ёрдамчи қурилмалар бўйича маҳаллий 
йўриқномаларга ҳамда блокни ишга қўшиш ва тўхтатиш йўриқномаларига мувофиқ ташкиллаштирилиши 
шарт. Маҳаллий йўриқномаларнинг рўйхати электростанция бош муҳандиси томонидан тасдиқланиши 
шарт. 
Блокни ишга қўшиш ва тўхтатиш бўйича маҳаллий йўриқномаларда қўйидаги маълумотлар бўлиши шарт: 
режимларга ўтказишнинг ҳар бир операциялари бўйича кўрсатмалар; 
ишга қўшишлар ва тўхтатишларнинг барча режимларида, асосий операцияларни ўтказиш давомийлиги 
кўрсатилиши билан асосий кўрсаткичлар (буғнинг, блок нагрузкасининг, турбина ротори айланиш 
частотасининг, ёқилғи сарфи ва ҳ. б. кўрсаткичлар) ўзгаришларининг топшириқ-жадваллари; 
технологик ҳимояларни ва автоматик ростлагичларни ишга қўшиш (ўчириш) тартиби ҳақида 
кўрсатмалар; 
қурилмаларнинг ишончлилик критериялари
қурилмаларнинг иссиқлик ва механик ҳолатларини назорат қилиш ҳажмлари ҳақида маълумотлар; 
ишга қўшишда фойдаланиладиган автоматик ростлагичларнинг минимал таркиби ҳақида маълумотлар; 
меъёрий эксплуатация қилиш шароитларида фойдаланиш учун мўлжалланмаган ишга қўшиш 
арматураларини очишни таъқиқлаш ҳақида кўрсатмалар. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling