I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
391. Ишлаб турган қурилмаларда мантиқий бошқарув воситаларининг бажариш (ташқи) занжирларида таъмирлаш ва наладка қилиш ишларини бажариш таъқиқланади. Мантиқий бошқарув воситалари шкафида наладка қилиш ишларини ўтказишга улардаги бажариш занжирларини ўчириш шароити мавжуд бўлганда рухсат этилади. 392. Эксплуатация қилишга киритилган мантиқий бошқарув воситалари технологик алгоритм- ларидаги барча ўзгартиришлар энергетик объектнинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланиши шарт. 393. Агар лойиҳада кўрсатилган регуляторлар, мантиқий бошқарув воситалари, ТЖАБТ функциялари технологик қурилмаларини ўзлаштириш (ўрганиш) учун белгиланган муддатда эксплуатация қилишга киритилмаган ҳолатда амалга оширишни рад этиш сабаблари ва лойиҳалаш ташкилотига лойиҳани мукаммал ишлаш учун топшириқ кўрсатилиши билан асосланган техник қарор расмийлаштирилиши шарт. Техник қарор лойиҳалаш ташкилоти билан келишилиши ва энергетика тизимининг бошқарув органлари томонидан тасдиқланиши шарт. § 8. Иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик тармоқларида сув тайёрлаш ва сув-кимёвий режими Умумий талаблар 394. Сув тайёрлаш ускуналари ва сувнинг кимёвий режими сув тайёрлаш, иссиқлик энергетика қурилмаларининг коррозияси ҳамда иссиқлик ўзатиш сиртларида қоплама ва қатламлар, турбинанинг ички қисмида қатламлар, электростанция ва иссиқлик тармоқлари қурилмалари ва қувурларида шлам ҳосил бўлиши натижасида келиб чиқадиган бузилишларсиз ва тежамлилиги камайишисиз электростанция ва иссиқлик тармоқларининг ишлашини таъминлаши шарт. 395. Иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилувчи электростанция ва ташкилотлар қурилмаларнинг ишлашида сув-кимёвий режимини ташкиллаштиришни ва улар устидан назорат қилишни кимё цехи (лаборатория ёки мувофиқ бўлинма) ходимлари бажариши шарт. Сув ва буғ сифатининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай қурилмани ишга қўшиш ва ўчириш кимё цехи (лаборатория ёки мувофиқ бўлинма) билан келишилиши шарт. Қурилмаларни ички кўрикдан ўтказиш, қатламлардан намуналар олиш, қувурлардан намуналар кесиш, кўрик далолатномаларини тузиш ҳамда сув-кимёвий режими билан боғлиқ авария ва носозликларнинг сабабини излаш (расследования) мувофиқ технологик цех ходими томонидан кимё цехи (лаборатория ёки мувофиқ бўлинма) ходими иштирокида бажарилиши шарт. Сув тайёрлаш ускуналарининг ва конденсатни тозалаш ускуналарининг ишлашига ҳамда электростанция (иссиқлик тармоғи) сув-кимёвий режимига таъсир этиши мумкин бўлган лойиҳа схемаларига ва қурилмаларнинг конструкцияларига ҳар қандай ўзгартириш киритилиши энергетика тизимининг марказий кимё хизмати (келгусида марказий кимё хизмати) функциясини бажарувчи ташкилот билан келишилиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling