I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
418. 
Клепаланган уланишга эга бўлган барабанли қозонлар учун қозон сувининг нисбий ишқорлилиги 
20% дан ошмаслиги шарт; пайвандланган барабанли ва қувурлари вальцовка қилиб ёки зичлаб 
пайвандлаш билан вальцовка қилиб маҳкамланган қозонлар учун қозон сувининг нисбий ишқорлилиги 
50% дан ошмаслиги шарт. 
Пайвандланган барабанли ва уларга пайвандланган қувурли қозонлар учун сувнинг нисбий ишқорлилиги 
меъёрланмайди.
 
419. 
Қозонни узлуксиз пуфлаб тозалашда сув сарфи сарфўлчагичда ўлчаниши ва қуйидаги 
чегараларда ушлаб турилиши шарт: 
буғлантиргичларда дистиллят ёки тузсиз сув йўқотилишини тўлдиришнинг турғун режими учун – қозон 
ишлаб чиқариш қувватининг 1% дан кўп бўлмаган ва 0,5% дан кам бўлмаган чегарада, кимёвий сув 
йўқотилишини тўлдиришда эса – 3% дан кўп бўлмаган ва 0,5 % дан кам бўлмаган чегарада; қозонни 
монтаждан, таъмирдан ва заҳирадан ишга туширишда узлуксиз пуфлаб тозалашни 2 – 5% гача оширишга 
рухсат этилади; пуфлаш тозалашни ошириш билан қозонни ишлатиш муддатини кимё цехи (лаборатория 
ёки мувофиқ бўлинма) томонидан ўрнатилиши шарт; 
хом сувнинг юқори минераллашида, истеъмолчилардан кўп миқдорда конденсат қайтмаганда ва бошқа 
шунга ухшаш ҳолатларда пуфлаб тозалаш ўлчамини 5% гача оширишга рухсат этилади. 
Қозоннинг қуйи нўқталарини даврий пуфлаб тозалаш ҳар бир ишга туширишда ва тўхтатишда ҳамда 
маҳаллий шароитларни ҳисобга олиб электростанция ёки марказий кимё хизмати томонидан ишлаб 
чиқилган жадвал бўйича қозонлар ишлаши вақтида амалга оширилиши шарт.
 
420. 
Қиздирилган буғнинг температурасини ростлашда пуркаб сепиш учун қулланиладиган сувнинг 
сифати шундай бўлиши керакки, бунда қиздирилган буғнинг сифати меъёрга мувофиқ бўлиши шарт. 
 
421. 225 
кгк/см
2
(25 
МПа) босимли тўғриоқимли қозонлар ишлашида буғ сифати ёмонлашган 
ҳолатларда, яъни: 
солиштирма электр ўтказувчанлик 0,5 мкСм/см гача, натрий бирикмалари миқдори 10 мкг/дм³ гача 
ошганда бузилиш сабаби 72 соатдан кеч бўлмаган вақтда бартараф этилиши шарт; 
солиштирма электр ўтказувчанлик 0,5 дан 1,0 мкСм/см гача, натрий бирикмалари миқдори 10 дан 15 
мкг/дм³ гача ошганда бузилиш сабаби 24 соатдан кўп бўлмаган вақтда бартараф этилиши шарт; 
юқорида кўрсатилган бузилишлар мувофиқ 72 ва 24 соат ичида бартараф этилмаганда ҳамда солиштирма 
электр ўтказувчанлик 1 мкСм/см дан кўпроқ, натрий бирикмалари миқдори 15 мкг/дм³ дан кўпроқ 
ошганда ёки рН 5,5 дан пастга камайганда турбина энергетика тизими диспетчерига хабар бериш орқали 
электростанция бош муҳандиси қарори билан 24 соат вақт ичида тўхтатилиши шарт. 
Табиий циркуляцияли қозонларда буғ сифати ёмонлашган ҳолатларда, яъни: 
61 


натрий бирикмалари миқдори, кремний кислотаси, солиштирма электр ўтказувчанлик меъёрдан 2 
мартадан камроқ ошганда бузилиш сабаби 72 соат ичида бартараф этилиши шарт; 
натрий бирикмалари миқдори, кремний кислотаси, солиштирма электр ўтказувчанлик 2 мартадан 4 
мартагача ошганда бузилиш сабаби 24 соат ичида бартараф этилиши шарт; 
юқорида кўрсатилган бузилишлар мувофиқ 72 ва 24 соат ичида бартараф этилмаганда ҳамда натрий 
бирикмалари миқдори, кремний кислотаси, солиштирма электр ўтказувчанлик 4 мартадан кўпроқ 
меъёрдан ошганда ёки рН 5,5 дан пастга камайганда электростанция блоги турбинаси ёки кўндаланг 
боғланган электростанциядаги қозон энергетика тизими диспетчерига хабар бериш орқали бош муҳандис 
қарори бўйича 24 соат вақт ичида тўхтатилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling