I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
424. Табиий циркуляцияли қозонлари мавжуд электростанцияларда турбина конденсати сифати қуйидаги меъёрлардан кўп бўлмаган меъёрларга жавоб бериши шарт: Қозондан кейинги номинал босим кгк/см² 40 (3,9) 100 (9,8) 140 (13,8) Умумий қаттиқлик, мкг-экв/дм³ дан камроқ, суюқ ёқилғили қозонлар учун 5 1 1 бошқа турдаги ёқилғили қозонлар учун 10 3 1 Конденсат насосларидан кейинги кислород эритмаси 20 мкг/дм³ дан кўп бўлмаган миқдорда бўлиши шарт. 425. Тўғриоқимли қозонларни таъминлаш учун тузсизлантирилган сув сифати қуйидаги меъёрлардан кўп бўлмаган меъёрларни қаноатлантириши шарт: Умумий қаттиқлик, мкг-экв/дм³ 0,2 Кремний кислота миқдори, мкг/дм³ 20 Натрий бирикмалари миқдори, мкг/дм³ 15 Солиштирма электр ўтказувчанлик, мкСм/см 0,5 140 кгк/см² (13,8 МПа) босимли табиий циркуляцияли қозонларни таъминлаш учун тузсизлантирилган сув сифати қуйидаги меъёрлардан кўп бўлмаган меъёрларни қаноатлантириши шарт: Умумий қаттиқлик, мкг-экв/дм³ 1 Кремний кислота миқдори, мкг/дм³ 100 Натрий бирикмалари миқдори, мкг/дм³ 80 Солиштирма электр ўтказувчанлик, мкСм/см 2,0 Айрим ҳолатларда тузсизлантирилган сув сифати меъёри таъминот суви сифати меъёрига риоя қилиш шарти билан маҳаллий шароитлардан (хом сув сифати, сув тайёрлаш қурилмаси схемаси, қўлланилаётган ионитлар тури, тузсизлантирилган сувнинг таъминот суви балансидаги улуши) келиб чиққан ҳолда марказий кимё хизмати томонидан ўзгартирилиши мумкин. 62 100 кгк/см² (9,8 МПа) ва ундан паст босимли барабанли қозонларни таъминлаш учун қўшимча сув сифати ҳамда тўғриоқимли ва барабанли қозонларнинг ички станциявий таъминот сувини ташкил этувчиларининг сифати (регенератив, тармоқ ва бошқа қиздиргичларнинг конденсатлари, дренаж бакларининг, қуйи нўқталар бакларининг ва бошқа оқимларнинг сувлари) шундай бўлиши керакки, бунда таъминот суви сифати меъёрларига риоя қилиниши таъминлансин. Таъминот сувининг ички станциявий ташкил этувчилари меъёр бузилишига олиб келиш даражасида ифлосланганда, улар циклга қайтгунча тозаланиши ёки тукиб ташланиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling