I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
430. Ишлаб чиқаришдан қайтаётган конденсат сифати қуйидагидан кўп бўлмаган меъёрларни қаноатлантириши шарт: Умумий қаттиқлик, мкг-экв/дм³ 50 Темир бирикмалари миқдори, мкг/дм³ 100 Мис бирикмалари миқдори, мкг/дм³ 20 Кремний кислотаси миқдори, мкг/дм³ 120 рН миқдори 8,5 – 9,5 Перманганатли оксидланиш, мгО 2 /дм³ 5 Нефт маҳсулотлари миқдори, мкг/дм³ 0,5 Қозон сувига фосфатлар ёки фосфатлар ва заҳарли натрий билан коррекцион ишлов беришнинг ўзгармаган режимида қозон сувидаги рН миқдори белгиланган меъёрдан 0,5 бирликдан кўп бўлмаган миқдорда оғишини келтириб чиқарувчи нисбатан аччиқ ёки ишқорли бирикмалар қайтувчи конденсат таркибида бўлиши мумкин эмас *. Агар электростанцияга қайтувчи конденсат сифати таъминот суви сифати меъёрларини таъминламаса, унда ушбу меъёрларга етгунча уни тозалаш назарда тутилиши шарт. 431. Иссиқлик тармоқларини таъминловчи сувнинг сифати қуйидаги меъёрларни қаноатлантириши шарт: Эркин кўмир кислотаси миқдори, 0 Очиқ иссиқлик таъминоти тизимлари учун рН миқдори 8,3 – 9,0 ** Ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимлари учун рН миқдори 8,3 – 9,5 ** Кислород эритмаси миқдори, мкг/дм³ дан кўп бўлмаган 50 Аралаш моддалар сони, мкг/дм³ дан кўп бўлмаган 5 Нефт маҳсулотлари миқдори, мкг/дм³ дан кўп бўлмаган 1 63 Карбонат индекси И к *** миқдори ушбу қоиданинг 1-иловаси 3-жадвалида келтирилган миқдордан юқори бўлмаслиги шарт. _________________________ Изоҳ: * қайтувчи конденсат таркибида нисбатан нордон ёки ишқорли бирикмалар мавжуд бўлса, у электростанция томонидан қўлланиши шарт эмас. ** рН миқдори юқори чегарасига фақат сув чуқур юмшатилганда рухсат этилади, қуйи чегараси эса – иссиқлик таъминоти тизими ускуналарининг ва қувурларининг занглаши тезлигидан келиб чиққан ҳолда марказий кимё хизмати рухсати билан ўзгартирилиши мумкин. Ёпиқ иссиқлик таъминоти тизими учун марказий кимё хизмати рухсати билан карбонат индекси 0,1 (мг-экв/дм³)² гача бир вақтда камайганда рН миқдорининг юқори чегараси 10,5 дан кўп бўлмаган миқдорда бўлишига рухсат этилади, қуйи чегара иссиқлик таъминоти тизими ускуналарининг ва қувурларининг занглашидан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилади. *** Карбонат индекси И к – сувнинг умумий ишқорлилиги ва кальций қаттиқлиги ҳосиласининг чегара миқдори (мг- экв/дм³)² , ундан юқори бўлганда 0,1 г/(м³ч) тезликда карбонатли қатлам (қурум) пайдо бўлиши кечади. Очиқ иссиқлик таъминоти тизимининг (бевосита сув тарқатувчи) таъминот суви сифати ГОСТ 2874-82 ичимлик суви давлат стандарти талабларига ҳам жавоб бериши шарт. Очиқ иссиқлик таъминоти тизими учун таъминот суви, агар намуна учун олинган сув 20 минут ичида қайнатилганда ранги ГОСТ 2874-82 давлат стандартида кўрсатилган меъёрдан ошса, у ҳолда ундан органик аралашмаларни чиқариб ташлаш учун коагуляция қилиниши шарт. Иссиқ сувни бевосита тарқатувчи иссиқлик тармоқларини таъминлаш учун сувга силикатли ишлов беришда таминот сувида силикат миқдори SiO 2 қайта ҳисобланганда 50 мг/дм³ дан кўп бўлмаслиги шарт. Таъминот сувига силикатли ишлов беришда кальцийнинг рухсат этилган концентрациясини нафақат сульфатлар (CaSO 4 ҳосил бўлишини бартараф этиш учун) концентрацияси йиғиндисини ҳисобга олиш, балки тармоқ суви қозон қувури девори олд қатламида 40°С га ошишини ҳисобга олган ҳолда тармоқ сувини қиздиришнинг топширилган температураси учун кремний кислотасининг (CaSiO 3 чукишини бартараф этиш учун) йиғинди концентрациясига қараб аниқланиши шарт. Иссиқлик тармоқлари таъминот сувига ва тармоқ сувига гидразин ва бошқа токсик моддаларни бевоста киритиш таъқиқланади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling