I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
433. 
Органик ёқилғиларда ишлайдиган электростанциялардаги номинал ишлаб чиқариш қувватда 
ишлаётган қозонларда ички станциявий буғ ва конденсат йўқотилиши (форсункалар ишлагандаги
қозонларни ички ва сиртқи пуфлаб тозалашдаги, сув билан ювишдаги, конденсатни тозалаш учун 
қурилмаларга хизмат кўрсатишдаги, иссиқлик тармоғи қўшимча сувини деаэрациялашдаги ва мазутни 
туширишдаги йўқотишларни ҳисобга олмаганда) таъминот сувининг қуйидаги умумий сарфидан % кўп 
бўлмаслиги шарт: 
Конденсатли электростанцияларда 
1,0 
Фақат иситиш юкламали ИЭМ ларда 
1,2 
Ишлаб чиқариш ёки ишлаб чиқариш ва иситиш юкламали ИЭМ ларда 
1,6
Таъминот сувининг амалдаги сарфи номинал миқдордан кичик бўлганда мувофиқ тарзда ички 
станциявий йўқотиш ҳам ошади, лекин 1,5 мартадан кўп бўлмаган миқдорда ошади. 
Технологик эҳтиёжга кетган сув ва буғ сарфининг умумий йўқотилишини ҳисоблашда меъёрларга 
мувофиқ ва электростанция циклида сувнинг такрор қўлланилиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда 
қабул қилинади. Ҳар бир электростанция учун буғ ва конденсат йўқотилишининг умумий меъёрлари ҳар 
йили юқорида келтирилган миқдорларга ва буғ ва конденсат йўқотилишини ҳисоблаш бўйича соҳа 
услубий кўрсатмаларига амал қилган ҳолда энергетика бошқарув органи тасдиқлайди.
§ 9. Қувурлар ва арматуралар 
 
 
434. 
Энергетик объект маъмурияти махсус фармойиш билан муҳандис-техник ишчилар (цех ва 
хизматлар бошлиқлари) таркибидан “Буғ ва иссиқ сув қувурларининг тузилиши ва хавфсиз эксплу-атация 
қилиш қоидалари”дан, ушбу Қоидадан (I-Бўлим, II-Бўлим) ва соҳанинг бошқа меъёрий ҳуж-жатларидан 
(йўриқномалар, аварияга қарши циркулярлар ва ш.у.) билим синовидан ўтган шахслардан қувурларнинг 
соз ҳолати ва хавфсиз эксплуатация қилиш учун жавобгар шахс тайинлашга мажбурдир.
 
435. 
Энергетик объектда “Саноатгеоконтехназорат” органида қайд этиладиган қувурлар рўйхати 
ҳамда энергерик объект томонидан қайд этиладиган қувурлар рўйхати бўлиши шарт. Рўйхатларда 
қувурларни хавфсиз эксплуатация қилиш учун жавобгар шахслар кўрсатилиши шарт. Ҳар бир қувурга 
“Буғ ва иссиқ сув қувурларининг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари”да тавсия этилган 
шаклда паспортлар юритилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling