498.
Агар манфаатдор ташкилотларнинг бошқа ҳужжатли расмийлаштирилган шартномалари
бўлмаса, унда иссиқлик тармоқларига хизмат кўрсатиш чегаралари қуйидагича бўлиниши шарт:
иссиқлик манбалари томонидан – ушбу Қоиданинг 495-банди кўрсатмасига мувофиқ ўрнатилган
чегарагача;
иссиқлик истеъмолчиси томонидан – энергетик объектга тегишли бўлган иссиқликни истеъмолчиларга
шаҳобчаланиш зулфини ўрнатилган камера деворигача.
Иссиқлик тармоғига хизмат кўрсатиш чегараси икки томонлама расмийлаштирилади.
499.
Иссиқлик тармоғини эксплуатация қилувчи корхона истеъмолчилар балансида бўлган
қувурларнинг, иссиқлик пунктларининг ва бошқа жиҳозларнинг техник ҳолати ва созлиги устидан ҳамда
иссиқлик пунктларини эксплуатация қилиш иш режимлари устидан назорат олиб боради.
500.
Иссиқлик тармоғини эксплуатация қилувчи корхона томонидан тармоқнинг объектларига
келувчи йўлларнинг керакли ҳолати ушланиши ҳамда ерости иншоатларининг уски қисми текислиги ва
йўл қопламалари устидан назорат қилиш ташкиллаштирилиши шарт.
Иссиқлик тармоғи трассаларининг ер юзасини текислашда исиқлик қувурларига юза сувлари тушишига
йўл қўйилмаслиги шарт.
Иссиқлик тармоғи қувурларини ҳар бир секцияланган участкасидан сувни тукиш ва олиб ташлаш
ускуналарисиз эксплуатация қилишга киритиш таъқиқланади.
501.
Иссиқлик тармоғини эксплуатация қилувчи корхона томонидан жиҳозларга ва ёпувчи-ростловчи
арматураларга бегона шахсларнинг киришига тўсқинлик қилувчи тўсувчи конструкцияларнинг созлиги
таъминланиши шарт.
502.
Бошқа ташкилотлар томонидан иссиқлик тармоғи қувурлари трассаларини ковлаш ёки уларнинг
ёнида иш бажариш фақат иссиқлик тармоғини эксплуатация қилувчи корхона рухсати билан ва корхона
томонидан махсус тайинланган шахс кўзатуви остида бажаришга рухсат этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |