507.
Иссиқлик тармоғини эксплуатация қилувчи корхоналар исиқлик тармоқлари монтаж қилингандан
ва таъмирлангандан сўнг уларни техник қабул қилишни олиб бориши шарт.
508.
Иссиқлик тармоғини эксплуатация қилувчи корхона ушбу Қоиданинг 432-банди талабларига
мувофиқ қайтувчи тармоқ сувининг сифати устидан доимий назорат қилишни ташкиллаштириши шарт.
509.
Иссиқлик тармоғи қувурлари монтаж қилингандан ва капитал таъмирлангандан сўнг уларни
эксплуатацияга киритишгача қуйидаги тозалашга қўйилиши шарт:
буғ қувурларида – атмосферага буғ чиқариш билан пуфлаш;
ёпиқ тизимли иссиқлик таъминотидаги ва конденсат қувурларидаги сув тармоқларида – гидропневматик
ювиш;
очиқ тизимли иссиқлик таъминотидаги сув тармоқлари – гидропневматик ювиш ва ичимлик суви билан
қайта ювиш орқали дезинфекциялаш.
510.
Гидропневматик ювишдан, очиқ тизимли иссиқлик таъминотида эса дезинфекциялашдан ўтмаган
истеъмолчиларнинг иссиқлик тармоғига уланиши таъқиқланади.
511.
Иссиқлик тармоғининг янги монтаж қилинган барча қувурлари эксплуатация қилишга
киритилгунча “Саноатгеоконтехназорат” қоидаларига мувофиқ зичлиги ва мустаҳкамлиги бўйича
гидравлик синовдан ўтказилиши шарт.
512.
Тармоқ қувурларини тўлдириш, уларни ювиш ва қайта юқиш, дезинфекциялаш (очиқ тизимли
иссиқлик таъминоти учун), циркуляция тизимини қўшиш, буғ қувурларини пуфлаш ва қиздириш, сувли
ёки буғли иссиқлик тармоқларини ишга қўшиш бўйича операцияларни бажариш ҳамда тармоқни ёки
унинг айрим элементларини ёки конструкцияларини ҳар қандай синовлардан ўтказиш иссиқлик
тармоғини эксплуатация қилувчи ташкилот раҳбари тасдиқлаган ва иссиқлик манбаи – энергетика
объекти раҳбари билан келишилган махсус ишлаб чиқарилган техник дастур бўйича масъул шахс
раҳбарлиги остида бажарилиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |