I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
545. Эксплуатацион назорат қилиш қурилмаларнинг элементлари металлари ҳолатининг ўзгаришини баҳолаш учун ва уларнинг яроқлилик муддатлари чегарасида келгусида эксплуатация қилишга яроқлилигини аниқлаш учун ташкиллаштирилиши шарт. 546. Метални эксплуатацион назорат қилиш ўтказилишида қолдиқ деформация ўлчаниши, асосий ва эритиб ясалган металнинг яхлитлик хусусияти, занглаш муҳитида ишлайдиган эрозия жараёнлари таъсири остида бўлган деталларнинг девори қалинлиги аниқланиши шарт. 547. Қолдиқ деформацияни ўлчаш кейинчалик силжувчанлик тезлигини ҳисоблаш билан 450ºС дан юқори температурада ишловчи деталларда ташкиллаштирилиши шарт. 548. Асосий ва эритиб ясалган метал ҳолатини баҳолаш учун қоида бўйича, назорат қилишнинг бузилишга олиб келмайдиган усуллар қўлланиши шарт. 549. Энергетик қурилмаларнинг асосий элементларини (эгри қувурларни (гибов), барабанларни, цилиндр корпусларини, турбина роторининг тўхтатувчи клапанларини) техник диагностикалаш қўшимча хизмат муддатини (яроқлилик ресурсидан сўнг) қоида бўйича 10 йилгача чегарада аниқлаш ва 73 кўрсатилган вақт оралиғида ишончли ишлашини таъминловчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида марказий металлар хизмати томонидан ўтказилади. Идишларни техник диагностикалаш идишнинг паспортида кўрсатилган хизмат қилиш муддати тугагандан сўнг ўтказилади. 550. Техник диагностикалашда металнинг ҳақиқий ҳолатини баҳолаш қоидага кўра кесиб олинган бўлаклар бўйича ўтказилади. 551. Асосий (жавобгар) деталлар ва қисмлар (эгри қувурлар, барабанлар, қозон коллекторлари, бош буғ қувурлари, идишлар, цилиндр корпуслари, тўхтатувчи клапанлар, турбина роторлари ва ш. у.) металлари устидан назорат қилиш натижалари қониқарсиз бўлганда ёки уларнинг яроқлилик ресурси ишлаб бўлганда техник-эксперт ҳайъати (ТЭҲ) тузилади, бу ҳайъат барча эксплуатация қилиш вақтидаги метал устидан назорат қилиш натижаларини ва бошқа керакли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда ушбу қимслар ва деталларни таъмирлаш ва уларни ишда қолдириш ҳақида қарор қабул қилади ёки уларни демонтаж қилиш зарурлигини ёки тиклаш термик ишлов беришни ўтказишни асослайди. Келгусида эксплуатация қилиш мумкинлиги ҳақидаги ТЭҲ қарори энергетика тизими бошқарув органи томонидан тасдиқланиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling