I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
582. 
Чўлғамлари билвосита (косвенний) совитилувчи генераторларнинг қувват коэффициенти 
номинал миқдоридан биргача ошганда тўла қувватнинг номинал миқдорини сақлаш йўли билан узоқ 
ишлашига рухсат этилади. 
Генераторларнинг тўла қўзғатилишсиз режимида, ҳамда қувват коэффициентининг номинал миқдоридан 
биргача ошганда рухсат этилган давомий нагрузкаси завод йўриқномалари кўрсатмаларига асосан, улар 
йўқ бўлганда эса – тармоқда параллел ишлаш турғунлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда меъёрий-
техник ҳужжатларга асосан ўрнатилиши шарт. 
Генераторнинг тўла қўзғатишсиз режимда мунтазам ишлашида минимал қўзғатиш токини автоматик 
чеклаш таъминланиши шарт. 
 
583. 
Чўлғамлари бевосита суюқлик билан совитилувчи генераторларнинг қўзғатишсиз салт ишлаш 
режимидан бошқа барча режимларда дистиллятнинг циркуляцияси йўқолганда генераторни ишлатиш 
таъқиқланади. 
Суюқлик билан бевосита совитилувчи чўлғамларда совитувчи суюқликнинг циркуляцияси тўхтаган 
ҳолатда нагрузка автоматик равишда 2 минут ичида олиниши (агар генераторнинг айрим турлари 
йўриқномаларида қатъий талаблар қуйилмаган бўлса), генеротор тармоқдан ўчирилиши ва қўзғатиш 
олиниши шарт. 
 
584. 
Ротор чўлғамлари газ билан совитилувчи ва қўзғатиш тизими элементлари ҳаво билан 
совитилувчи генераторларнинг ва синхрон компенсаторларнинг қўзғатишининг барча занжирлари 
77 


изоляция қаршилиги кучланиши 500-1000 В ли мегаомметр билан ўлчанганда 0,5 МОм дан кичик 
бўлмаслиги шарт. 
Ротор чўлғамлари ёки қўзғатиш тизими элементлари сув билан совитилганда қўзғатиш занжири изоляция 
қаршилигининг рухсат этилувчи миқдори генератор ва қўзғатиш тизимини эксплуатация қилиш бўйича 
завод йўриқномалари ва “Электр қурилмаларини синаш қоидалари ва меъёрлари” техник ҳужжати бўйича 
аниқланади. 
Қўзғатиш занжирининг изоляция қаршилиги меъёрий миқдордан паст бўлган генераторни ва синхрон 
компенсаторни ишлатиш фақат электростанция ёки электр тармоғини эксплуатация қилувчи корхона бош 
муҳандиси ижозати билан рухсат этилади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling