I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
585. Генератор чўлғамларининг ва ростловчи (выпрямительные) ускуналарининг суюқлик билан совитиш тизимларида циркуляцияланаётган дистиллятнинг сифати генератор ва қўзғатиш тизимларини эксплуатация қилиш бўйича намунавий ва завод йўриқномалари талабларига мувофиқ бўлиши шарт. Суюқлик билан совитиш тизимларида ўрнатилган фильтрлар доимо ишда бўлиши шарт. Генератор чўлғамларида дистиллятнинг солиштирма қаршилиги 100 кОм см гача пасайган-да огоҳлантирувчи сигнал ҳаракатга келиши шарт, у 50 кОм см гача пасайганда эса генератор разгрузка қилиниши, тармоқдан ажратилиши ва қўзғатиш олиниши шарт. 586. Мой ўтувчи қувурлари тўлиқ йиғилганда генератор, синхрон компенсатор ва қўзғатгичларнинг валини зичлаш корпусларининг ва подшипникларининг изоляция қаршилиги монтаж қилинаётганда ёки таъмирланаётганда кучланиши 1000 В бўлган мегаомметр билан ўлчаганда 1 МОм дан кичик бўлмаслиги, гидрогенераторнинг подпятниклари ва подшипниклари учун эса – агар йўриқномаларда қатъий меъёр кўрсатилмаган бўлса, 0,3 МОм дан кичик бўлмаслиги шарт. Турбогенераторлар вали зичланиши ва подшипникларининг, ҳаво билан совитилувчи синхрон компенсаторларда ва қўзғатгичларда подшипникларнинг, ҳамда гидрогенераторларда подшипниклар ва подпятниклар (агар кейингисининг конструкцияси халақит бермаса) изоляцияларининг созлиги 1 ойда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда текширилиши шарт. 587. Выключателнинг тўлиқ фазали бўлмаган ўчишларида ва қўшилишларида блокда трансформатор билан ишлаётган генератор шикастланишининг олдини олиш учун генератор блок билан уланган секция ёки шиналар тизимининг аралаш выключателлари орқали ўчирилиши шарт. 588. Турбогенератор подшипникларининг тебраниши ушбу Қоиданинг 363-банди талабларига, гид- рогенераторларнинг крестовиналари ва подшипниклари – 113-банди талабларига мувофиқ келиши шарт. Турбогенераторлар контакт ҳалқаларининг тебраниши 3 ойда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда ўлчаниши ва 300 мкм дан юқори бўлмаслиги шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling