I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
601. 
Электродвигателларга ва улар ҳаракатга келтирадиган механизмларга айланиш йўналишини 
кўрсатувчи стрелкалар чизилиши шарт. Электродвигателларда ва уларнинг ишга қўшиш ускуналарида 
қайси агрегетга тегишли бўлса, ўша агрегатнинг номланиши ёзилган бўлиши шарт. 
 
602. 
Чангли хоналарга ва намлик юқори хоналарга ўрнатилувчи пуфловчи электродвига-теллар 
совитувчи тоза ҳаво ўзатувчи ускуналар билан жиҳозланиши шарт. Электродвигател орқали пуфловчи 
ҳаво миқдори ҳамда унинг параметрлари (температураси, аралашма таркиби ва б. ш. у.) завод 
йўриқномаси талабларига мувофиқ бўлиши шарт. 
Совитиш трактининг зичлиги (ҳаво қувури, электродвигател корпусига маҳкамланган кожухларининг 
уланиш қисмлари, заслонкалари) 1 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда текширилиши шарт. 
Ташқи совитиш вентиляторларининг ўз электродвигателлари асосий электродвигателлар қўшилганда ва 
ўчирилганда автоматик қўшилиши ва ўчиши шарт. 
 
603. 
Ротот чўлғами ва статорнинг актив пўлати сув билан совитиладиган ҳамда сувли 
ҳавосовитгичлар билан ростланган электродвигателларнинг корпусида сув пайдо бўлганлиги ҳақида 
сигнал берувчи ускуналар билан жиҳозланиши шарт. Сув билан совитиш тизими қурилмаларини ва 
апаратларини эксплуатация қилиш ҳамда конденсат ва ҳавонинг сифати завод йўриқномаларига мувофиқ 
бўлиши шарт.
 
604. 
Подшипниклари мажбурий ёғланадиган электродвигателларда подшипниклар выкладишларида 
температура кўтарилганда ёки ёғнинг келиши тўхтаб қолганда сигнал берувчи ва электродвигателни 
ўчиришга ҳаракат қилувчи ҳимоя ўрнатилиши шарт. 
 
605. 
Жавобгар иссиқлик механикаси қурилмалари электродвигателларининг электр манба-ларида 
узилишлар бўлганда (айланиш частотаси ростланадиган электродвигателларда ҳам) ишчи ёки заҳира 
манба тармоғидан кучланиш қайта ўзатилганда асосий қурилмаларнинг техник режими турғунлиги 
сақланиши билан уларнинг гуруҳий ўзи ишга қўшилиши таъминланиши шарт. 
Технологик ва заҳира электр ҳимояларининг ишлаш вақти (выдержка времени) бўйича аниқланадиган 
манба ўзилиши вақти 2,5 секунддан кўп бўлмаслиги шарт. 
Жавобгар механизмлар рўйхати электростанция бош мухандиси томонидан тасдиқланиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling