I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
606. 
Қисқа туташтирилган роторли электродвигателларни совуқ ҳолатдан кетма-кет 2 марта, иссиқ 
ҳолатдан – 1 марта, агар завод йўриқномаларида кўпроқ қўшишлар сони рухсат этилмаган бўлса, 
қўшишга рухсат этилади. 
79 


Кейинги қўшишларга электродвигателнинг ўша тури учун завод йўриқномасида аниқланган вақт ичида 
электродвигател совигандан сўнг рухсат этилади. 
Электродвигателлар асосий ҳимоялардан ўчганда, уларни қайта қўшишга, текширувдан ва изоляция 
қаршилиги назорат ўлчовидан ўтказилгандан сўнг рухсат этилади. 
Жавобгар механизмларнинг заҳираси мавжуд бўлмаган электродвигателлари учун двигател ташқи 
кўрикдан ўтказилгандан сўнг қайта қўшишга рухсат этилади. 
Электродвигател заҳира ҳимояси ҳаракатидан ўчганда ўчишнинг сабабларини аниқлагунча 
электродвигателни қайта қўшиш таъқиқланади. 
 
607. 
Ўзоқ вақт заҳирада турган электродвигателлар ва заҳира электродвигателларни қўшувчи 
автоматик ускуналар техник раҳбар томонидан тасдиқланган жадвал бўйича механизмлар билан 
биргаликда кўрикдан ўтказилиши ва ишлатиб кўрилиши шарт. Бунда қиздиргичи (обогреви) бўлмаган 
ташқи ускуналарнинг электродвигателларида статор чўлғами изоляция қаршилиги ва намлик (абсорбция) 
коэффициенти текширилиши шарт. 
 
608. 
Механизмлар билан бирлаштирилган электродвигателларнинг подшипникларида ўлчанган 
тебранишнинг тик ва кўндаланг ташкил этувчилари (тебраниш тезлигининг ўртача квадрати миқдори ёки 
тебраниш амплитудасининг иккилангани) завод йўриқномаларида кўрсатилган миқдорлардан ошмаслиги 
шарт.
Техник ҳужжатларда бундай кўрсатмалар йўқ бўлса, механизмлар билан бирлаштирилган электро-
двигателларнинг подшипниклари тебранишлари қуйидаги миқдорлардан юқори бўлмаслиги шарт: 
Айланишнинг синхрон частотаси, об/мин кичик бўлмаганда 3000 1500 1000 750 
Подшипниклар тебраниши амплитудасининг иккилангани, мкм 30 60 80 95 
Кумир майдаловчи механизмлар, тутун сурувчи ва бошқа айланувчи қисмлари тезда ишдан чиқадиган 
механизмлар билан бирлаштирилган электродвигателлар учун, ҳамда эксплуатация қилиниши муддати 15 
йилдан ошган электродвигателлар учун, тебраниш ошиши сабабларини бартараф этиш учун керакли вақт 
ичида, электродвигателлар подшипникларининг тебраниши ошиши билан агрегатларнинг ишлашига 
рухсат этилади. 
Ушбу шароитларда тебраниш меъёрлари қуйидаги миқдорлардан юқори бўлмаслиги шарт: 
Айланишнинг синхрон частотаси, об/мин кичик бўлмаганда 3000 1500 1000 750 
Подшипниклар тебраниши амплитудасининг иккилангани, мкм 50 100 130 160 
Жавобгар механизмларнинг тебранишларини ўлчаш давомийлиги электростанция бош мухандиси 
томонидан тасдиқланган жадвал бўйича ўрнатилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling