I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
533. 
Сувли иссиқлик тармоғининг гидравлик режимлари ҳар йили иситиш ва ёзги даврлар учун ишлаб 
чиқилиши шарт; иссиқлик таъминотининг очиқ тизими учун иситиш даври режимлари узатув-чи ва 
қайтувчи қувурлардан максимал сув оқишида ва сув оқиши йўқлигида ишлаб чиқилиши шарт. 
Истеъмолчиларнинг сув сарфини ростлаш бўйича чора-тадбирлар ҳар бир иситиш мавсуми учун 
тузилиши шарт. 
Иссиқлик таъминоти схемасида назарда тутилмаган янги магистрал ва насос станциялари 
иншоатларининг навбатлилиги уланадиган иссиқлик юкламаларининг реал ўсишини ҳисобга олган ҳолда 
аниқланиши шарт, бунинг учун иссиқлик тармоғини эксплуатация қилувчи корхона томонидан иссиқлик 
таъминоти тизимининг яқин 3-5 йиллик гидравлик режимлари ишлаб чиқилиши шарт. 
Иссиқлик тармоқларида насос станцияларининг ва асосий магистралларнинг айрим участкалари ишдан 
чиққанда истеъмолчиларни иссиқлик таъминоти билан таъминлаш учун чора-тадбирлар назарда 
тутилиши шарт. 
 
534. 
Сувли иссиқлик тармоғидаги ўзатувчи линиянинг ҳар қандай нўқтасида, иссиқлик манбаи 
қувурларида ва қурилмаларида, иссиқлик тармоғи ва иссиқлик пунктларида ҳамда бевосита уланган 
иссиқлик истеъмолчилари тизимининг юқори нўқталарида сувнинг босими тармоқ насослари ишлаганда 
сувнинг максимал температурасида қайнаб кетмаслиги билан 0,5 кгк/см
2
(50 кПа) дан кам бўлмаган 
заҳираси таъминланиши шарт. 
Сувли иссиқлик тармоғининг қайтувчи линиясидаги сувнинг босими тармоқ насослари ишлаётганда ҳар 
қандай нўқтасида 0,5 кгк/см

дан кам бўлмаслиги шарт. Қайтувчи линияда сувнинг босими иссиқлик 
манбаи қувурлари ва қурилмалари, иссиқлик тармоғи ва иссиқлик пунктлари учун ҳамда бевосита 
уланувчи иссиқлик истеъмолчилари тизими учун рухсат этилган миқдордан юқори бўлмаслиги шарт. 
 
535. 
Иссиқлик таъминоти тизимларида статик босим шундай бўлиши керакки, бунда иссиқлик 
тармоғининг ҳамда барча бевосита уланган иссиқлик истеъмолчилари тизимларининг қувурларини сув 
билан тўлдирилиши таъминланиши шарт. 
Статик босим иссиқлик манбаи қувурлари ва қурилмалари, иссиқлик тармоғи ва иссиқлик пунктлари 
ҳамда бевосита уланувчи иссиқлик истеъмолчилари тизимлари учун рухсат этилган миқдордан юқори 
бўлмаслиги шарт. 
Статик босим 1ºС дан 100ºС гача бўлган сувнинг температураси учун шартли равишда аниқланиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling