I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
536. 
Тармоқ ва қайта ҳайдовчи насосларнинг электр таъминоти аварияли тўхтаганда иссиқлик 
тармоғини эксплуатация қилувчи корхона иссиқлик тармоқларида ва иссиқлик истеъмолчилари 
тизимларида рухсат этилган миқдор чегарасидаги босимни таъминлаши шарт. Ушбу миқдордан ошиши 
мумкин бўлса, иссиқлик таъминоти тизимини гидрозарбалардан сақловчи махсус қурилмалар 
ўрнатилиши назарда тутилиши шарт. 
72 


 
537. 
Иссиқлик тармоқларини таъмирлаш аниқланган нуқсонларнинг, шикастланишларнинг даврий 
кўрикдан ўтказишларнинг, синовларнинг, диагностиканинг ва ҳар йиллик опрессовкаларнинг таҳлили 
натижалари асосида тасдиқланган жадвалга (режага) мувофиқ бажарилиши шарт. 
Таъмирлаш ишлари жадвали иссиқлик тармоғининг ва иссиқлик пунктларининг қувурларини бир вақтда 
таъмирлаш шароитларидан келиб чиққан ҳолда тузилиши шарт. 
Иссиқлик тармоғини эксплуатация қилувчи корхона аварияли қувурларни мунтазам алмаштириши ҳамда 
қурилмаларни ва тармоқни эксплуатация қилишнинг ишончлилигини оширишга, жўнатилган 
иссиқликдан самарали фойдаланишга, иссиқликнинг ва тармоқ сувининг йўқотилишини камайтиришга 
йўналтирилган бошқа ишларни бажариши шарт.
§ 13. Металлар ҳолати устидан назорат қилиш 
 
538. 
Иссиқлик энергетика қурилмаларининг хавфсиз ишлашини таъминлаш учун ҳамда деталларнинг 
ясалишидаги нуқсонлар ва эксплуатация қилишда мустаҳкамлик ва эгилувчанлик характеристикалари 
камайиши, емрилиш, занглаш, силжувчанлик жараёнлари ривожланиши сабабли келиб чиқадиган 
шикастланишларнинг олдини олиш учун асосий ва эритиб ясалган метал ҳолати устидан назорат олиб 
борилиши шарт. 
 
539. 
Метал устидан назорат электростанциянинг бош муҳандиси тасдиқлаган режа бўйича, меъёрий 
ҳужжатларда кўрсатилган муддатларда ва ҳажмларда бажарилиши шарт. 
Меъёрий ҳужжатларда кириш назорати ва яроқлилик (парковой) ресурси чегарасида метал устидан 
назорат қилиш бўйича талаблар бўлиши шарт. 
Яроқлилик ресурсини ишлаб бўлган қурилмаларни техник диагностика қилишни энергетика тизими 
металлар хизмати (кейинчалик металлар марказий хизмати) функциясини бажарувчи ташкилот ўтказиши 
шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling