I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
520. 
Сув температураси ростлагичлари носоз бўлган иссиқ сув таъминоти ускуналарини ҳамда 
ҳисоблаш асбоблари носоз бўлган иссиқлик истеъмол қилувчи тизимларни иссиқлик тармоқларига улаш 
таъқиқланади. 
 
521. 
Иссиқлик тармоғи ускуналарининг ҳолати ва уларнинг иш режимлари устидан назорат олиб 
бориш учун жадвал бўйича доимий иссиқлик қувурларини ва иссиқлик пунктларини айланиб чиқиш 
(обход) бажарилиши шарт. 
 
522.
Иссиқлик тармоғини эксплуатация қилувчи корхона иссиқлик тармоғининг қурилиш 
конструкцияларидаги, қувурларидаги ва ускуналаридаги нуқсонларни аниқлашга, уларнинг устидан 
назорат қилишни, замонавий асбобларни ва диагностика усулларини қўллаш ҳамда кўрикдан ўтказиш, 
босим билан текшириш (опрессовка), иссиқлик ташувчиларнинг максимал температурасида синаш ва 
бошқа усуллар орқали изоляциялари ва занглашга қарши қопламаларнинг ҳолати устидан назорат 
қилишни амалга ошириши мажбурийдир. Иссиқлик тармоғини эксплуатация қилувчи корхонада барча 
турдаги жиҳозлар бўйича ҳамма шикастланишларни ва аниқланган нуқсонларни ҳисобга олишни ҳамда 
уларни келтириб чиқарган сабабларни таҳлил қилишни бажариши шарт. 
Иссиқлик тармоғи қувурларининг ва қурилмаларининг ҳолати устидан назорат қилиш 
“Саноатгеоконтехназорат” тасдиқлаган “Буғ ва иссиқ сув қувурларининг ўрнатилиши ва хавфсиз 
эксплуатация қилиш қоидалари” талабларини ҳисобга олган ҳолда бажарилиши шарт. 
Иссиқлик тармоғи қурилмалари устидан назорат қилиш бўйича ишларни ўтказиш даврийлигини иссиқлик 
тармоғини эксплуатация қилувчи корхонанинг бош муҳандиси белгилайди. 
 
523. 
Сувли иссиқлик тармоқларида ва конденсат қувурларида тармоқ сувини ва конденсатни таҳлил 
қилиш орқали ҳамда энг катта характерга эга бўлган нўқталарда (ИЭМ дан чиқишда, охирги 
участкаларда, магистралнинг икки-уч оралиқ қисмларида) ўрнатиладиган ички занглаш индикаторлари 
бўйича қувурларнинг ички занглаши устидан мунтазам назорат қилиш ташкиллаштирилиши шарт. 
Ишламайдиган иссиқлик тармоғи фақат кимёвий тозаланган (ҳавосизлантирилган) сув билан 
тўлдирилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling