I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
528. 
Иссиқлик тармоғи қувурларининг зичлигини ва мустаҳкамлигини гидравлик синаш учун 
температураси 45 ºС дан юқори бўлмаган сув билан тўлдирилиши шарт. 
Иссиқлик тармоғини синов босими билан синовдан ўтказиш вақтида иссиқлик пунктлари ва иссиқлик 
истеъмол қилувчи тизимлар ишончли ўчирилиши шарт.
 
529. 
Иссиқлик тармоғининг зичлигини, мустаҳкамлигини гидравлик синовдан ўтказишни ҳамда 
иссиқлик ташувчиларнинг максимал температурасида синовдан ўтказишни бир вақтда бажариш 
таъқиқланади. 
71 


Иссиқлик тармоқларидаги ҳақиқий иссиқликни ва гидравлик йўқотишларни аниқлаш ҳаракатдаги 
услубий кўрсатмаларга мувофиқ энергетика тизими бошқарув органи тасдиқлаган жадвал бўйича 5 йилда 
1 марта амалга оширилиши шарт.
 
530. 
Иссиқлик тармоқларини дайди (адашган) токлар потенциалида синаш ҳажми ва даврийлиги 
соҳанинг “Иссиқлик тармоқларини электрокимёвий занглашдан ҳимоялаш бўйича йўриқнома”га мувофиқ 
бўлиши шарт.
 
531. 
Технологик ҳимоялар доимо эксплуатация қилишга қўшилган бўлиши шарт. Иссиқлик тармоғи 
ишлаётган вақтда технологик ҳимоя ускуналарини ўчириш иссиқлик тармоғини эксплуатация қилувчи 
корхона бош муҳандиси рухсати билан, тезкор ҳужжатларда расмийлаштириш билан бажарилиши шарт. 
Технологик ҳимоя ускуналари қуйидаги ҳолатларда ишлашдан чиқарилиши мумкин: 
тармоқнинг ўтиш режимларида ишлаганда
ҳимоянинг кўриниб турган носозлигида; 
аварияни бартараф этиш вақтида; 
қурилмани таъмирлаш вақтида. 
Технологик ҳимоя қурилмаларининг ишга лаёқатлилиги маҳаллий йўриқномаларда кўрсатилган 
муддатларда ва ҳажмда текширилиши шарт. 
 
532. 
Икки қувурли сувли иссиқлик тармоғи учун иссиқликни жўнатиш режими асосини марказий 
сифатли ростлаш жадвали ташкил этиши шарт. 
Иссиқлик сув таъминотида юклама бўлганда тармоқнинг ўзатувчи қувуридаги сувнинг минимал 
температураси қуйидагича бўлиши шарт: 
ёпиқ схемалар учун 70ºС дан кам бўлмаслиги; 
иссиқ сув таъминотининг очиқ схемалари учун 60ºС дан кам бўлмаслиги. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling