I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
556. 
Генераторлар ишчи қўзғатишда эксплуатация қилишга киритилиши шарт. 
Эксплуатация қилиш шароитларида ишчи қўзғатишдан заҳира қўзғатишга ўтказиш ва аксинча ҳолатда 
генераторни тармоқдан ўчирмасдан бажарилиши шарт. 
 
557. 
Манфий қўзғатиш чўлғамлари бўлмаган барча генераторларга ва синхрон компенсаторларга 
ротор чўлғамларини кучланиш ошишидан ҳимоялагичлар (разрядник, сўндирувчи қаршилик ва ш.у.) 
ўрнатилиши ва доимий ишда бўлиши шарт. 
 
558. 
Водород билан совитилувчи генератор зичланишини мой билан таъминлашнинг заҳира 
манбалари, ишчи манба ўчганда ва мой босими ўрнатилган чегарадан қуйига тушганда, ишга автоматик 
қўшилиши шарт.
Қуввати 60 МВт ва ундан юқори бўлган барча генераторлар зичланишини мой билан таъминлашнинг 
асосий манбаларини заҳиралаштириш учун демпфер баклари доимий ишга қўшилган бўлиши шарт. 
Демпфер бакларидаги заҳира мой, мой таъминлашнинг барча манбалари бузилган вазиятларда 
турбоагрегат вакуумни бузиш билан тўхтатилганда валнинг тўхташ вақти мобайнида мой ўзатишни ва 
вал зичланишларида мой-водород мусбат босими фарқини ушлашни таъминлаши шарт.
 
560. 
Генераторлар ва синхрон компенсаторларнинг ёнғинни ўчириш ускуналари доимий шай ҳолатда 
ва ҳаракатга тезда келтириш мумкинлиги таъминланиши шарт. 
74 


 
561. 
Генераторларни ва синхрон компенсаторларни ишга қўшишда ва эксплуатация қилиш вақтида 
қуйидаги электр параметрларининг штатдаги асбоблари устидан назорат олиб борилиши шарт: 
статор ва ротор токи, статор ва ротор кучланиши, частота, ротор айланиш тезлиги, актив ва реактив 
қувват; статор пўлати ва чўлғами температуралари; совитувчи муҳитлар (қўзғатиш тизими 
қурилмаларининг ҳам), вал зичланиши, подшипниклар ва подпятниклар; босим, фильтрлардаги босим 
фарқи ҳам, чўлғамлар ва бошқа актив ҳамда конструктив қисмлар орқали дистиллят сарфи ва 
солиштирма қаршиликлари; водороднинг босими ва тозалиги; мойнинг босими ва температураси ҳамда 
вал зичланишидаги мой-водород босими фарқи; суюқлик билан совитиш тизими зичлиги; водород ва 
тўлиқ сув билан совитилувчи турбогенераторларнинг корпусидаги газ намлиги; турбогенераторларнинг 
сузгичли (поплавковий) гидрозатворларидаги ва демпфер бакларидаги мой сатҳи; турбогенераторларнинг 
подшипниклари ва контактли ҳалқалари тебранишлари; мувофиқ назорат қилиш тизимлари мавжуд 
бўлганда – стулости изоляция ҳолати, турбогенераторнинг совуқ ва иссиқ ҳаво температураси. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling