I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
562. Ишда ёки заҳирада бўлган генератор ва синхрон компенсаторларнинг газ-мой ва сув тизимлари ишлаш кўрсаткичларини аниқлаш даврийлиги қуйидагича бўлиши шарт: тўлиқ сув билан совитилувчи турбогенератор корпуси ичидаги газ намлиги узлуксиз автоматик равишда назорат қилиниши шарт; генератор чўлғамларини ва бошқа қисмларини сув билан совитиш тизимларидаги дистиллятнинг сифат кўрсаткичлари 1 ойда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда, сигнал беришга таъсир этувчи асбоблар носоз бўлганда эса – генераторни эксплуатация қилиш бўйича намунавий йўриқномага мувофиқ. 563. Тўлиқ сув билан совитилувчи генератор корпусидаги газнинг шудрингга айланиш нўқтаси температураси эксплуатация қилиш бўйича завод йўриқномасида белгиланган миқдордан юқори бўлмаслиги шарт. 569. Турбогенератор вали зичланишларини мой билан таъминлаш тизимларида мой босимининг ростлагичлари (зичловчи, сиқувчи, компенсацияловчи) доимий ишга қўшилган ҳолда бўлиши шарт. Генератор вали зичланишларини мой билан таъминлаш тизимининг ёпувчи арматуралари ишчи ҳолатда пломбаланиши шарт. 571. Генераторлар, қоида бўйича, тармоққа аниқ синхронлаш (синхронизация) усули билан қўшилиши шарт. Аниқ синхронлаш қўлланилаётганда носинхрон қўшиш блокировкаси ишга киритилиши шарт. Тармоққа қўшишда ўз-ўзини синхронлаш усулидан фойдаланишга, агар бу ҳолат генераторни етказиш техник шароитларида кўрсатилган ёки ишлаб чиқарувчи-завод билан махсус келишилган бўлса рухсат этилади. Энергетика тизимидаги аварияни бартараф этишда қуввати 220 МВт гача бўлган турбогенераторларни ва барча гидрогенераторларни ўз-ўзини синхронлаш усули билан параллел ишлаши учун ишга қўшишга рухсат этилади. Катта қувватли турбогенераторларни ушбу усул билан ишга қўшишга, блок трансформаторининг ва тармоқнинг индуктив қаршилигини ҳисоблаш билан аниқланган номинал токка нисбатан юқори ўтказиш токининг даражаси 3,0 дан ошмаган шароитда, рухсат этилади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling