I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
490. 
Акумулятор-баклари ва заҳира сиғимлари фақат температураси 95 ºС дан юқори бўлмаган 
кимёвий тозаланган деаэрацияланган сув билан тўлдирилиши шарт. Хабар берувчи (вестовой) 
қувурларнинг ўтказиш қобилияти бакларни тўлдиришнинг ва бушатишнинг максимал тезлигига мувофиқ 
бўлиши шарт.
 
491. 
Бакларни занглашга қарши ҳимоялаш соҳанинг “Аккумулятор-бакларни занглашдан ва уларни 
ички аэрация сувидан ҳимоялаш бўйича услубий кўрсатма”га мувофиқ бажарилиши шарт. Бакларнинг 
кўчкисимон бузилишининг олдини олувчи кучайтирувчи ташқи конструкцияларсиз ва ички юзаларини 
занглашга қарши ҳимоялашсиз аккумулятор-бакларини эксплуатация қилиш таъқиқланади. 
Акумулятор-бакларининг ва заҳира сиғимларининг ҳолатини баҳолаш, келгусида эксплуатация қилишга 
яроқлилигини аниқлаш учун ҳар йили иссиқ сув таъминоти қурилмалари ўчирилган даврда бакларнинг 
асосларини ва конструкцияларини, қувурларнинг компенсацияловчи ускуналарини ҳамда хабар берувчи 
қувурларни визуал кўрикдан ўтказиш ва энергетик объектнинг бош муҳандиси тасдиқлаган далолатнома 
тузиш йўли билан бажарилади. 
Аккумулятор-баклари конструкцияларининг девори ва таглиги қалинлигини аниқлаш билан инстументал 
текширув 3 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда бажарилиши шарт. 
Бакларнинг девори ва таглиги лойиҳада кўрсатилган қалинлигидан 20 % ва ундан кўпроқ занглаб 
ейилганда занглашга учраган майдоннинг ўлчамидан ва ейилиш характеридан қатъий назар бакларни 
келгусида эксплуатация қилиш таъқиқланади. 
 
492. 
Монтаж қилиш ва таъмирлаш тугагандан сўнг аккумулятор-бакларни ва заҳира сиғимларини 
ҚМҚ-3.03.02-98 “Метал конструкциялар. Ишларни бажариш ва қабул қилиш қоидалари” талабларига 
мувофиқ синовдан ўтказиш шарт. 
Эксплуатация қилишга қабул қилинган ҳар бир аккумулятор-бакларига ва заҳира сиғимларига паспорт 
тузилиши шарт.
 
493. 
Акумулятор-бакларни ва заҳира сиғимларини қуйидаги ҳолатларда эксплуатация қилиш 
таъқиқланади: 
бакдаги сув юқори чегара миқдорига етганда сув ҳайдашни тўлиқ тўхтатишни ҳамда сувнинг қуйи чегара 
миқдорига етганда зарядсизлаш насосларини ўчиришни таъминловчи блокировкалар мавжуд бўлмаганда; 
агар баклар, тўлдиришнинг рухсат этилган миқдор чегараси баландлигига ўрнатилган тукувчи қувурлар 
ва хабар берувчи қувури чегараланган миқдор сигнализацияси ва сувнинг миқдорини назорат қилиш учун 
аппаратуралар билан жиҳозланмаган бўлса. 
Сигнализациянинг электр схемаси тезкор журналга ёзиш билан навбатчиликда 1 марта ишлатиб 
кўрилиши шарт.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling