495.
Агар иссиқлик тармоғини эксплуатация қилувчи ташкилотлар
билан электростанция-нинг
иссиқлик билан таъминлаш қурилмалари чегараси ҳужжатли расмийлаштирилган шартномалари мавжуд
бўлмаса, унда унинг ҳудудий тўсиғи бўлиши шарт.
Станцион назорат-ўлчов асбоблари, сарф ўлчагичнинг (ўлчов диафрагмалари) ўлчаш
ускуналари, ушбу
асбобларнинг
датчиклари, биринчи тўсувчи
клапанлар, импульс линиялари ва асбобларнинг ўзлари –
уларнинг ўрнатилиш жойидан қатъий назар электростанция тасарруфида бўлиши ва
ходимлари
томонидан хизмат кўрсатилиши шарт.
496.
Иссиқлик билан таъминловчи жиҳозлар иссиқлик тармоғини эксплуатация қилувчи ташкилотлар
билан келишилган жадвалга мувофиқ таъмирланиши шарт.
§ 12. Иссиқлик тармоқлари
497.
Иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда берилган жадвалга мувофиқ иссиқлик
ташувчиларнинг оқиб чиқиши ва иссиқликнинг исрофи меъёрлардан ошмаганда иссиқлик
ташувчиларнинг (сув ва буғ) ўрнатилган параметрлари истеъмолчиларга ўзатилиши таъминланиши шарт.
Иссиқлик манбаларининг аниқ қуввати ва иссиқлик тармоғи магистралларининг ўтказиш қобилияти
тугаганда янги истеъмолчиларни улаш таъқиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: