I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
484. Тармоқ қиздиргичларининг чиқишларида, иссиқлик тармоғининг чиқишларида ҳамда иссиқлик тармоғида жойлашган аралаштирувчи станцияларда сувнинг температурасини ростлаш бир соатда 30 ºС дан ошмайдиган тезлик билан бир текисда бажарилиши шарт. 485. Тармоқ қиздиргичлари ишлаганда қуйидагилар таъминланиши шарт: конденсат сатҳи устидан ҳамда конденсат миқдорини ва тушишини автоматик ушлаш қурилмаларининг ишлаши устидан назорат қилиш; буғ фазосидан конденсацияланмаган газларни чиқариш; температура босими устидан назорат қилиш; тармоқ сувининг қизиши устидан назорат қилиш; қизувчи буғ конденсатининг сифати бўйича гидравлик зичлиги устидан назорат қилиш. Иссиқлик алмашувчи аппаратураларнинг қувур тизимлари ифлосланишига қараб, лекин 1 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда (иситиш мавсуми олдидан) даврий тозаланиши шарт. 486. Заҳирадаги қурилмани автоматик қўшиш ускуналари ҳаракат қилишга доимо тайёр бўлиши ва энергетик объект бош муҳандиси тасдиқлаган жадвал бўйича даврий текширилиши шарт. 67 487. Иссиқлик тармоғини таъминлаш учун ўрнатилган қурилмалар ҳаракатдаги лойиҳа меъёрлари ва қоидаларига асосан ўрнатилган миқдорларда ишчи режимда уларни кимёвий тозаланган деаэрацияланган сув билан таъминлаши ҳамда хўжалик-ичимлик ёки ишлаб чиқариш сув қувурлари тизимидан сув билан авариявий таъминлаши шарт. 488. Таъминловчи-тукувчи ускуналар тармоқ насослари тўхтаганда ва иссиқлик тармоғи-нинг ишчи режимида тармоқ насосларининг сўрувчи томонларидан берилган босимни ушлашлари шарт. Қайтувчи қувурларни тўсатдан босим ошишидан ҳимоялаш назарда тутилиши шарт. 489. Иссиқлик тармоғини сув билан таъминлаш учун ушбу Қоиданинг 432-банди талабларига жавоб бермайдиган ҳар қандай ҳолат электростанциянинг бош муҳандиси рухсати билан амалга оширилади ҳамда сув таъминоти манбаи ва берилган сув миқдори кўрсатилиши билан тезкор журналда қайд этилиши шарт. Ҳар бир иссиқлик билан таъминловчи киришларнинг ўзатувчи ва қайтувчи қувурларидаги тармоқ суви сифатини назорат қилиш махсус синов намунаси олгичлар (пробоотборников) орқали амалга оширилиши шарт. Таъминловчи ускуналарнинг қувурлари билан техник сув, циркуляцион сув ёки сув оқувчи қувурлар уланган жойларида иккита ёпилган ва муҳрланган зулфинлар ўртасида назорат клапанини ўрнатиш на- зарда тутилиши шарт. Иссиқлик тармоғи нормал ишлаганда назорат клапани очиқ ҳолатда бўлиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling