I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
436. Тўлиқ ва ўрта таъмирдан сўнг ҳамда қувур участкаларини кесиш ва пайвандлаш, арматураларни алмаштириш, таянчларни созлаш ва иссиқлик изоляцияларини алмаштириш билан боғлиқ таъмирлаш ишлари бажарилгандан кейин қурилмаларни ишга қўшишдан олдин қуйидагилар текширилиши шарт: монтаж қилииш ва таъмирлаш учун ўрнатилган вақтинчалик стяжкаларнинг, конструкцияларнинг, мосламаларнинг ва ҳавозаларнинг йўқлиги; қувурлар ва арматураларнинг қимирламайдиган ва силжийдиган таянчлари, пурижинали қотиргичлари, нарвон ва хизмат кўрсатиш майдончаларининг созлиги; совуқ ҳолатда пружинали илгичларнинг ва таянчларнинг қотирилиш ўлчамлари; иссиқликдан кенгайиш индикаторининг созлиги; қувурлар қиздирилганда ва бошқа эксплуатация қилиш режимларида уларнинг эркин кенгайиш имкониятлари; дренаж, ҳаво чиқаргичлар ва сақловчи ускуналарнинг ҳолатлари; қувурларнинг ётиқ участкаларидаги нишаблик ўлчамлари ва уларнинг меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мослиги; арматураларнинг ҳаракатланувчи қисмларининг енгил ҳаракатланиши; ёпувчи арматуралар охирги ҳолатлари сигнализацияларининг (очиш-ёпиш) бошқарув щитидаги уларнинг амалдаги ҳолатларига мувофиқлиги; иссиқлик изоляцияларининг созлиги; таъмирлаш ҳужжатларининг тўлиқ комплектлари мавжудлиги (схемалар, формулярлар, пайвандлаш ҳужжатлари, металлографик тадқиқодларнинг баённомалари, таъмирдан сўнг қабул қилиш далолатномалари ва ш. у. б.). 65 437. Энергетик объект маъмурияти томонидан ушбу энергетик объектдаги қувурларни эксплуатация қилишнинг аниқ шартларини ҳисобга олувчи маҳаллий йўриқномалар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши шарт. Қувурларни ва арматураларни ҳаракатдаги йўриқномаларга мувофиқ эксплуатация қилишда қуйидагилар назорат қилиниши шарт: қувурларнинг иссиқлик таъсирида силжишлари ўлчами ва уларнинг индикаторлар кўрсаткичлари бўйича ҳисобланган миқдорларга мувофиқлиги; силкинишларнинг ва қувурлар тебранишлари ошишининг йўқлиги; сақловчи ускуналарнинг, арматураларнинг ва фланцли уланишларнинг зичлиги; металларни қўшишда ва тўхтатишда температура иш режимлари; ишчи ва совуқ ҳолатларда таянч ва илгичлар пружиналарининг тортилиш босқичи – 2 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда; арматураларнинг сальникли зичланишларининг маҳкамлиги; ростловчи арматураларнинг ҳолат кўрсаткичларининг кўрсатишлари бошқарув щитларида уларнинг ҳақиқий ҳолатларига мослиги; подшипникларда, ўзатувчи механизмларининг қисмларида, шпиндель-резьбали втулкаларнинг винтли муфталарида, арматураларнинг электрлаштирилган ўзатмалари редукторларида ёғларнинг мавжудлиги. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling