I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
422. 
Табиий циркуляцияли қозонларда таъминот суви сифати ёмонлашган ҳолатларда, яъни: 
умумий қаттиқлик, кремний кислотаси ва натрий бирикмалари миқдорлари меъёрдан 2 мартадан камроқ 
ошганда, ёмонлашиш сабаби 72 соат ичида бартараф этилиши шарт; 
умумий қаттиқлик миқдори меъёрдан 2 мартадан 5 мартагача, кремний кислотаси ва натрий бирикмалари 
миқдорлари меъёрдан 2 мартадан кўпроқ ошганда, ёмонлашиш сабаби 24 соат ичида бартараф этилиши 
шарт; 
юқорида кўрсатилган бузилишлар мувофиқ 72 ва 24 соат ичида бартараф этилмаганда ёки умумий 
қаттиқлик миқдори 5 мартадан кўпроқ ошганда қозон энергетика тизими диспетчерига хабар бериш 
орқали электростанция бош муҳандиси қарори бўйича 4 соат вақт ичида тўхтатилиши шарт. 
Таъминот суви сифати бузилиши сабабини бартараф этгунча буғ сифати устидан тез-тез назорат қилиш 
орқали узлуксиз ва даврий пуфлаб тозалаш амалга оширилади, умумий қаттиқлик миқдори бўйича 
меъёрдан ошганда эса қозон сувини фосфатлашни кучайтириш ўтказилади. Бунда 140 кгк/см
2
(13,8 МПа) 
босимли қозонлар учун фосфатлар ортиқчалигини 12 мг/дм³ гача оширишга рухсат этилади. 
Қозон сувида рН миқдори 7,5 дан пастга камайган ҳолатда ва уни ўювчи натр миқдорини ошириш йўли 
билан ошириш мумкин бўлмаса ёки бузилиш сабабини бартараф этишни ҳисобга олган ҳолда қозон 
зудлик билан тўхтатилиши шарт. 
 
423. 140 – 225 
кгк/см
2
(13,8 – 25 
МПа) босимли тўғриоқимли қозонлари мавжуд электростанцияларда 
биринчи босқич конденсат насосларидан кейинги турбина конденсати сифати қуйидаги меъёрлардан кўп 
бўлмаган меъёрларга жавоб бериши шарт:
умумий қаттиқлик 0,5 мкг/дм³; ткрбина конденсат йиғгичидан чиқадиган конденсатни 100% тозалашда 
таъминот суви сифати меъёрига риоя қилиш шарти билан 4 суткадан кўп бўлмаган муддатга кўрсатилган 
меъёрдан вақтинчалик ошишига рухсат этилади; 
солиштирма электр ўтказувчанлик 0,5 мкСм/см;
конденсат насосларидан кейинги кислород эритмаси миқдори 20 мкг/дм³. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling