I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
Илова: *
буғ ва конденсат йўқотилишини кимёвий тозаланган сув билан тўлдиришда рН миқдорини 10,5 гача оширишга рухсат этилади. 140 кгк/см 2 (13,8 МПа) босимли қозонлар учун Н-катионланган намуна солиштирма электр ўтказувчанлиги 1,5 мкСм/см дан кўп бўлмаслиги шарт. Таъминот сувидаги натрий миқдори меъёри ўзгартирилган ҳолатларда марказий кимё хизмати рухсати билан солиштирма электр ўтказувчанлик меъёрига мувофиқ ўзгартишлар киритишга рухсат этилади. Гидразин миқдори (сувга гидразин билан ишлов беришда) 20 мкг/дм³ дан 60 мкг/дм³ гача бўлиши шарт; қозонни ишга туширишда ва тўхтатишда гидразин миқдори 3000 мкг/дм³ гача бўлишиг арухсат этилади. Аммиак ва унинг бирикмалари миқдори 1000 мкг/дм³ дан кўп бўлмаслиги шарт; айрим ҳолатларда марказий кимё хизмати рухсати билан буғдаги рН нинг керакли миқдорини улашни таъминловчи миқдоргача, лекин таъминот суви таркибида мис бирикмаларининг меъёрлардан ошишига олиб келмайдига миқдоргача аммиак миқдорини оширишга рухсат этилади. Эркин сульфит (сульфитлашда) миқдори 2 мг/дм³ дан кўп бўлмаслиги шарт. 140 кгк/см 2 (13,8 МПа) босимли қозонлар учун нитритлар ва нитратлар миқдорлари йиғиндиси 20 мкг/дм³ дан кўп бўлмаслиги шарт, 100 кгк/см 2 (9 ,8 МПа) ва ундан паст босимли қозонлар учун нитритлар ва нитратларнинг рухсат этилган миқдори ускуналарнинг авариясиз ва тежамли ишлашини таъминлаш шароитларидан келиб чиқиб, мавжуд эксплуатация қилиш тажрибасига асосланган ҳолда марказий кимё хизмати томонидан ўрнатилиши шарт, бунда 70 кгк/см 2 (7,0 МПа) ва ундан паст босимли қозонлар учун нитратлар миқдори меъёрланмайди. 414. 140 кгк/см 2 (13,8 МПа) дан паст босимли табиий циркуляцияли қозонларнинг таъминот суви сифати ГОСТ 20993-75 давлат стандартига мувофиқ бўлиши шарт. Стандартланган миқдорлардан фарқ қилувчи буғ босимли қозонлар ўрнатилган электр станциялар учун буғ ва таъминот суви сифати меъёрлари энергетика тизими бошқарув органи томонидан ўзгартирилган бўлиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling