I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кимёвий назорат 404.
401. Критик босимдан юқори энергоблокларда қуйидаги сув-кимёвий режимларни қўллашга рухсат этилади: меъёрий техник ҳужжатларда кўрсатилган шароитларга амал қилинганда гидразинли-аммиакли, нейтралли-кислородли, кислородли-аммиакли, гидразинли. 402. Табиий циркуляцияли қозонларда фосфатли эритмани қозон барабанига ҳайдаш билан қозон су- вини фосфатлаштириш ташкиллаштирилиши шарт. Зарурият пайдо бўлганда қозон сувидаги рН миқдо-ри заҳарли натрий (едкий натр) эритмаси билан ўзгартирилиши шарт. Босими 40-100 кгк/см 2 (3,9- 9,8 МПа) бўлган қозонларда қозон сувини фосфатлаш ўрнига трилонли қайта ишлашни қўллашга рухсат этилади. 403. Босими 70 кгк/см 2 (7 МПа) гача бўлган қозонларда конденсатдан ёки таъминловчи сувдан кислородни чуқурроқ чиқариш зарурияти пайдо бўлганда термик деаэрациялашга қўшимча равишда таъминловчи сувни натрий сульфит ёки гидразин билан қайта ишлаш ўтказилиши мумкин. Босими 70 кгк/см 2 (7 МПа) ва ундан юқори бўлган қозонларда конденсатни ёки таъминловчи сувни қайта ишлаш, кислородли сув-кимёвий режимли қозонларда ва буғни озиқ-овқат, микробиологик, фармацевтика ва бошқа саноат соҳаларига жунатувчи қозонларда санитария органларининг буғда гидрозин бўлишини таъқиқлаган ҳолатлардан ташқари, фақат гидрозин билан бажарилиши шарт. Таъминловчи сувдаги керакли рН миқдорини ушлаш аммиакни киритиш билан бажарилиши шарт. Кимёвий назорат 404. Электростанцияларда кимёвий назорат қуйидагиларни таъминлаши шарт: сув тайёрлаш, иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик тармоқлари қурилмаларининг коррозиясига, қатлам ва қопламалар ҳосил бўлишига олиб келувчи иш режимларининг бузилишларини ўз вақтида аниқлашни; сувнинг, буғнинг, конденсатнинг, қопламаларнинг, реагентларнинг, консервацияловчи ва ювувчи эритмаларнинг, ёқилғининг, шлакларнинг, газларнинг, мойларнинг ва оқова сувларнинг сифатини ёки таркибини аниқлашни; ишлаб чиқариш хоналарининг, бакларнинг, қудуқларнинг, каналларнинг ва бошқа объектларнинг газланмаганлигини текширишни; электростанциянинг атмосферага чиқарадиган зарарли чиқиндиларини асбоблар билан ўлчаш орқали сифатини аниқлашни. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling