I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
396. 
Сув тайёрлаш ва сув-кимёвий режимларининг янги усулларини қўллаш энергетика тизими 
бошқарув органи билан келишилиши шарт.
Сув тайёрлаш ва сувни коррекцион қайта ишлаш 
 
397. 
Сув тайёрлаш ускуналари барча ёрдамчи қурилмалари билан реагентлар омбори ҳам қўшилган 
ҳолда иссиқлик энергетика қурилмаларининг қўшиш олди тозаланиши бошланишигача 2 ой олдин 
ўрнатилган ва қўшиш наладкаси учун топширилган бўлиши шарт. 
Турбинанинг конденсатини ва ифлосланган конденсаторларни тозалаш учун ускуналар ҳамда сувни 
коррекцион қайта ишлаш ускуналари энергоблокнинг (қозоннинг) қўшилишигача 2 ой олдин ўрна-
тилган ва қўшиш наладкаси учун топширилган, энергоблокни қўшишда ишга қўшилган бўлиши шарт.
Тузсизлантирилган сув ва конденсатнинг умумстанциявий заҳира баклари электростанция-нинг биринчи 
(қозони) қурилмаларининг қўшиш олди тозаланиши бошланишида уларни коррозияга қарши қопламалар 
билан қопланган ҳолда ўрнатилган бўлиши шарт.
 
398. 
Сув тайёрлашнинг, конденсатни тозалашнинг технологик жараёнларининг автоматлаштирилган 
ва механизациялашган ускуналари ҳамда сувни қайта коррекцион ишлаш ва автоматик кимёвий назорат 
қилиш асбоблари мувофиқ ускуналар ва агрегатлар ишга қўшилишида ишга қўшилган бўлиши шарт. 
57 


 
399. 
Сув тайёрлаш ускуналарининг ва конденсатни тозалаш ускуналарининг қурилмалари-ни, 
қувурларини ва арматураларини ҳамда сиртлари коррекцион-фаол муҳитга тегадиган қурилиш 
конструкцияларини ушбу сиртлар коррозияга қарши қоплама билан қопланган ёки коррозияга-бардошли 
материаллардан тайёрланган шароитларда эксплуатация қилишга рухсат этилади. 
 
400. 
Сув тайёрлаш ускуналарини ва конденсатни тозалаш ва сувни коррекцион тозалаш ускуналарини 
капитал таъмирлаш 3 йилда 1 марта, жорий таъмир – зарурият пайдо бўлганда, фильтрловчи 
материалларнинг миқдорини ўлчаш – 1 йилда 2 марта бажарилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling